Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№34 дан: 18.08.2011

МЕҲНАТ ҚИЛИШЛИК - УЛУҒ ФАЗИЛАТ

Ислом дини кишиларни меҳнат қилишга, ҳалол ризқ-рўз топишга, ишбилармонлик ва ҳаракатчанликка даъват этади.

Кишининг ҳаётда касб қилиши ва ҳалолдан даромад топиши, бошқаларни ҳам ана шундай амаллар қилишликка ёрдам берувчи инсонлар Аллоҳни хуш кўрган бандаларидир. Албатта, бу муҳим амал ҳисобланиб, бу борада Аллоҳ таоло ўзининг муборак Каломида шундай баён қилади: "Бас, қачонки намоз адо қилингач, ерда тарқалиб Аллоҳнинг фазли (ризқи)дан истайверингиз! Аллоҳни кўп ёд этингиз! Шояд (шундан) нажот топсангиз" ("Жума" сураси, 10-оят). Ушбу оятда кишилар ҳаракат қилиб, ҳалол йўл билан ризқ топишга тарғиб қилинади.

Дарҳақиқат, ўз касбининг етук устаси ёхуд тадбиркор ва ишбилармон бўлишлик осон эмас, унинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Қачонки киши тинмай изланиб, ҳаракат қилсагина роҳатда яшайди, эл-юрт орасида қадр топади.

Анас ибн Молик (р.а.)нинг ривоятига кўра, Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) Саъд ибн Муоз ал-Ансорийдан: "Қўлларингиздаги қадоқ нимадан?" деб сўраганларида "Зироат қилиб оиламни боқяпман", деб жавоб берибди. Шунда Расули Акрам (с.а.в.) унинг қўлларини ўпиб: "Булар оташ тегмайдиган қўллардир", деган эканлар. Яъни, Дўзах ўти ҳалол меҳнат туфайли қаварган қўлларга даҳл қила олмайди...

Демак, энг мўътабар қўллар - оиласининг манфаати йўлида қаварган қўллардир. Инсон қандай касб эгаси бўлишидан қатъи назар меҳнат орқасидан ҳалол даромад топиши ва оиласига пок луқма етказиб бериши зарур.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат этади: "У (Аллоҳ) сизларга ерни хокзор (бўйсунувчи) қилиб қўйган зотдир. Бас, у (ер)нинг ҳар томонида (саёҳат, тижорат ёки деҳқончилик қилиб) юраверингиз ва (Аллоҳнинг берган) ризқидан тановвул қилингиз!" ("Мулк" сураси, 15-оят). Мазкур ояти карима одамларни меҳнатга чорлаш, ризқ топишга далил қилиб келтирилади. Ояти каримадаги "юраверингиз" деган хитоб мусулмонларни меҳнатга ундаш ва дангасалик, бекорчиликдан ҳушёрликка чорлаш маъносидадир. Бунинг учун ҳар бир киши ризқини Аллоҳдан эканини билиб, луқма топишда ҳалол йўлларни ихтиёр этмоғи даркор.

Бинобарин, Яратганнинг ўзи бу дунёда ҳаммага етарли ризқ имкониятларини яратиб, ҳар биримизга ўша ризқни қўлга киритиш қобилиятларини берган. Агар касб-кор соҳасидаги имкониятлар ва одамларнинг қобилиятлари, ўзаро таққосланса, ҳар бир бандага бу дунёда ризқ етарли бўлиши намоён бўлади. Фақат кишилар касб танлашда барча омилларни эътиборга олишлари лозим.

Бу дунёда инсон ўзининг ҳалол меҳнати билан бошқаларнинг ҳожатини чиқариши, кимгадир мадад бериши, эл-юрт корига яраши ҳам ибодат даражасидаги савобли амаллардандир.

...Ҳожа Бахоуддин Нақшбанд ҳазратларининг: "Дил ба ёру даст ба кор", яъни "Дилинг Аллоҳда бўлсин, қўлинг эса меҳнатда..." маънодаги ҳикматли сўзларини келтирмоқлик жоиздир. Шу маънода, ҳамиша Аллоҳ таолони эслаб юришимиз, қалбимизни мудом ризқ бергувчи Раззоқнинг ёди билан банд қилишимиз, шунингдек, бу дунёдаги тирикчилик ҳаракатларида ҳам сусткашлик қилмаслик лозимлигини ёддан чиқармаслигимиз керак.

Анваржон ЎРМОНОВ,

Жалақудуқ тумани бош имом-хатибининг

ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди