Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№35 дан: 25.08.2011

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Фарзанд - Аллоҳ таолонинг инсонга берилган неъматлари ичидаги энг улуғ неъматдир. У инсон ҳаётининг зийнатидир. Қолаверса, ушбу неъмат Аллоҳ таоло томонидан берилган омонат ҳамдир.

Ана шундай улуғ неъматга сазовор бўлган ота-она унинг қадрига етмоғи, беадад шукрлар айтиб, фарзанди олдидаги ота-оналик бурчларини адо этишлари лозим. Яъни, фарзандга чиройли исм қўйишлик, яхши таълим-тарбия беришлик ва охир-оқибатда Аллоҳнинг розилигини топадиган, ўз миллати, Ватани, ота-онасига муносиб, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаббатини қозонган етук инсон бўлиб камол топиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос билан адо этишликлари муҳимдир.

Дини Исломда фарзанд тарбиясига жуда катта аҳамият берилади, кўплаб Ҳадислар ворид бўлган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қилиб айтадилар: "Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақасидан яхшидир" (Термизий ривояти).

Юртимизда ҳам фарзанд тарбияси ва уларнинг илму-маърифат соҳиблари бўлиб етишишлари учун жуда катта имкониятлар яратилган. Мазкур йўналишда кенг ҳажмдаги давлат дастурлари ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

Ватанимиз тараққиёти, хал-қимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизни илмли, ҳунарли бўлиб етишишлари йўлида давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик билан бирга, ота-оналарнинг эътибор ва саъйи-ҳаракатлари ҳам муҳимдир. Зеро, Жаноб Расули Акрам (с.а.в.) марҳамат қилганларидек: "Ҳар бир фарзанд мусулмончиликни қабул қилаверадиган табиат билан туғилади, лекин уни яхудийга айлантириб юборадиган ҳам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган ҳам унинг ота-онасидир" (Бухорий ривояти).

Ота-оналар фарзандларини кўча-кўйда беҳуда юрмасликлари, ножўя хатти-ҳаракатлар қилишдан сақлаб, кимлар билан алоқада бўлаётганликларига бепарво бўлмаслиги керак. Айниқса, фарзандларимизнинг бўш вақтларини қандай ўтказаётганлигига эътиборли бўлишимиз лозим.

Буюк аллома Ибн Сино фарзанд тарбияси ҳақида шундай деган эди: "Ёш бола таълим-тарбия оладиган жойда одоб-ахлоқли, туриш-турмуши намунали болалар бўлиши лозим. Зеро, ёш бола ҳар бир нарсани уларга тақлид қилиб ўрганади ва улар билан дўст бўлади".

Халқимиз "Бир болага етти маҳалла ота-она" деб бежиз айтмаган. Демакки, уларнинг турли ножўя хатти-ҳаракатлардан қайтармоқлик, уларни одобга чақириб турмоқлик, ҳатто кийиниш одобига ҳам эътибор бермоқлик барчамизнинг гарданимиздаги зарур вазифадур.

Ахир, европаликлар Исломнинг асл моҳиятини, Шарқнинг ўзига хос маданиятини эътироф этиб, юксакларга кўтараётган бир пайтда бизнинг фарзандларимиз юриш-туриш, кийинишда уларга тақлид қилишлари ноўриндир. Айниқса, йигитлар жамоат жойларида калта иштон билан, қизларимиз эса миллатимизга мос келмайдиган либосларни кийиб, ҳаёсизларча юришларига бефарқ қарамаслигимиз керак.

Муҳтарам юртбошимиз: "Юксак маънавият - енгилмас куч" асарида фарзандларимизнинг маънавий тарбияси ҳақида алоҳида тўхталиб: "Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғ-рилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин" - деган фикрларини доимо ёдда тутишимиз керак. Энг муҳими, фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, тарихимизга, Ватанимизга, она тилимизга, ўз миллий сиймоларимизга, муқаддас динимиз анъаналарига содиқ бўлишсин.

Исомиддин САЙФУЛЛАЕВ,

Асака туманидаги "Имом

Муҳаммад" жомеъ масжидининг имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди