Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№36 дан: 01.09.2011

ФАХР ВА ШУКРОНАЛИК ТУЙҒУЛАРИ

Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллиги шодиёнаси арафасида турли соҳаларда самарали фаолият олиб бораётган 2 минг нафарга яқин андижонликлар "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил" эсдалик нишони билан тақдирландилар.

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида ана шу мукофотларни топширишга бағишланган тантана бўлиб ўтди.

Барчага байрамона кайфият улашган ушбу маросим якунида мукофотланганларнинг айримлари билан суҳбатда бўлдик.

Ҳуршида ҚЎЧҚОРОВА, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси, шоира:

- Ҳар йилги Мустақиллик байрами мен учун, ёш шоиралар - шогирдларим учун ҳам катта шодиёна ҳисобланади. Чунки, юртимизнинг мустақиллиги нафақат биз каби ижод аҳли, балки бутун юртдошларимиз учун катта байрам, тантанадир. Аммо бу йилги, яъни, мустақиллигимизнинг йигирма йиллик тўйи мен учун қўшалоқ байрам бўлди. Менга "Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги" эсдалик нишонининг берилиши кучимга куч, ғайратимга ғайрат қўшди. Буни ўз соҳамдаги озми, кўпми меҳнатим самараси, деб биламан.

Бу нафақат менга, балки Андижонимизда ижод қилаётган барча ижодкорларга бўлган юксак эътибор намунасидир. Шундай экан, биз ижод аҳли бундан кейин ҳам ўзимизнинг ёш ижодкорларни етиштиришдаги меҳнатларимиз ва сара асарларимиз билан мустақиллигимизни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишимиз,зарур деб ҳисоблайман.

Роҳилахон АБДУРАҲМОНОВА, - "Маҳалла" жамғармаси Пахтаобод туман бўлими раиси:

- Ватанимиз Мустақиллигининг қутлуғ тўйи арафасида менга шундай фахрли нишон берилганлигидан ғоят бахтиёрман. Аввало, истиқлол туфайли давлатимиз томонидан Ватан ичра Ватан бўлган маҳаллага бўлган юксак эътибор, унга кўплаб ваколатларнинг берилиши мени қувонтиради. Бу маҳалла нуфузининг, унинг юксалаётганлиги белгисидир.

Ҳамиша ҳақ ва одиллик тарафдори бўлган маҳалла юртнинг устуни, тинчлик ва барқарорлик қўрғонидир.

Мана шундай Ватанда яшаётганим, меҳнат қилаётганим мени доимо руҳлантиради.

Маҳбубахон МУЗАФФАРОВА,

вилоят хотин-қизлар қўмитасининг фаоли, меҳнат фахрийси:

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида бир гуруҳ ҳамюртларимиз қаторида Мустақиллик эсдалик нишони билан тақдирланганлигимдан бахтиёрман.

Биз каби фахрий аёлларга бўлган эътибор, эътироф кўнгилларимизни хушнуд қилди. Ватан равнақи йўлида хизмат қилаётган ёшларга ҳамиша маслаҳатларимиз билан камарбаста бўламиз.

Матлуба ЮСУПОВА, вилоят телера-диокомпаниясининг катта муҳаррири:

Буюк ва муқаддас Ватанимизнинг 20 йиллиги муносабати билан Мустақиллик эсдалик нишонини олишга мушарраф бўлганимдан хурсандман. Ҳаяжоним чексиз.

Албатта, уйғур фарзанди, ўзбекнинг бахтли қизи, ўз қаламига эга бўлган журналист эканлигимдан фахрланаман. Бундан кейин ҳам мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида астойдил меҳнат қиламан.

Мавлуда АЛИМОВА, - "Етакчи" ёшлар маркази вилоят филиали раҳбари:

- Менинг камтарона меҳнатимга берилган эътибордан бошим осмонга етди. Истиқлол қарор топган юртимизда ёшларга кўрсатилаётган ғам-хўрлик ва имкониятлар ҳақида ҳар қанча гапирсак оз. Мен ҳам ана шу бахтиёр ёшлар қатори ҳаракат ва интилишларим эътироф этилганидан бахтиёрман.

Ёшлар мамлакатимиз келажаги, юрт таянчи. Бундай юксак эътироф ва шарафга лойиқ хизмат қилишдан ҳеч қачон чарчамайлик.

Мамлакатимизда ёш авлод камолотига эътибор кучли экан, демак эртанги кунимиз бундан-да порлоқ, истиқболли бўлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди