Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№36 дан: 01.09.2011

МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ

Бугуннинг боласи...

Болажонларимизга таълим-тарбия бериш, нафақат жисмонан, балки маънан ҳам етук инсонни шакллантириш, албатта, мактабгача таълим муассасаларидан бошланади.

Бизнинг Хонобод шаҳар 6-мактабгача таълим муассасамизда 227 нафар бола 8 та гуруҳга бўлинган ҳолда тарбияланадилар. Бугуннинг боласи 10-20 йил олдинги болалардан анча-мунча фарқ қилади. Муассасамизда эса болажонларимизни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Чунки қабул қилинган "3-минг йиллик боласи" дастури боланинг фақат билим олибгина қолмай, ўйлашга, тафаккурини ривожлантиришга, ижод қилишга ёрдам бериши табиий.

Бунинг учун, аввало, мураббия ва тарбиячилар малакали, илмли, зиёли бўлишлари даркор. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳар бир боланинг тилини топа оладиган ширинзабон, янгиликка интилувчи, ташаббускор жамоа шаклланган. Бугунга келиб боғча тарбияланувчилари ўзбек, рус, инглиз тилларида сўзлаша оладилар. Чунки, 2 та ўзбек, 6 та рус ҳамда тайёрлов гуруҳларида эса инглиз тили ўргатилади. Боғчамиздан ҳар йили 30 дан зиёд болажонлар мактабга кузатилади.

Бундан ташқари, боғчамизда тасвирий санъат, қўғирчоқ театри, қўл меҳнати тўгараклари мавжуд. Мусиқа раҳбари Роҳила Мамажонова, тарбиячилар Нейла Турдиева, Феруза Тошматова, Зуҳра Худойбердиевалар ўз ишининг фидойиларидир. Сабаби, улар болаларга чуқур таълим-тарбия бериш билан биргаликда вақти келганда қўшиқчи, кези келганда раққоса ҳамда актёр ҳам бўла оладилар.

Масканимизда ибратли ишлар жуда кўп. Болаларни соғломлаштириш ниятида бассейн ташкил қилинган. "Ким чаққон?" спорт мусобақаси, "Соғломжон - полвонжон" танлови, "Хайр боғча, салом мактаб" тадбири, "Зинама-зина" интеллектуал ўйинлари болажонларнинг билими, зукколигини намоён этади.

Ота-она, маҳалла-мактаб-оила ҳамкорлиги ҳам яхши йўлга қўйилган. Бунинг натижасида ота-оналар ва ҳомийлар гуруҳ хоналарини, ўйин майдончаларини таъмирдан чиқарилишига ёрдам беришди.

Мусиқа мактаби билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бунинг баробарида адабий-мусиқий учрашувлар, тадбирлар ўтказиб бориляпти. Куни кеча "Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан" шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Ҳа, ҳали қилинадиган ишларимиз кўп. Биз болалар таълим-тарбия соҳасига янгича назар билан қараяпмиз. Фан-техника янгиликлари боғчаларга кириб боряпти. Бу албатта, мақсад ва орзуларимиз рўёбининг асосидир.

Ҳалимахон АСҚАРОВА,

Хонобод шаҳридаги

6-мактабгача таълим

муассасаси мудираси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди