Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№36 дан: 01.09.2011

ШУКРОНАЛИК

ОЙДИНОЙ ҒОЗИЕВА: ҲАЯЖОНЛИ ДАҚИҚАЛАР, БОЛАЛИК, УСТОЗ, ШОГИРД ВА ОИЛА ҲАҚИДА

Қаҳрамонимиз ҳақида қисқача маълумот: Ойдиной Ғозиева ижодкор муаллима. У 1971 йили туғилган. Андижон давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. Қатор мактабларда ёш авлодга таълим берган. Айни пайтда, Шаҳрихон иқтисодиёт коллежи ўқитувчисидир.

У яқинда бўлиб ўтган "Йилнинг энг яхши ўқитувчиси" кўрик-танлови вилоят босқичининг "Она тили ва адабиёти" номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

ҚУВОНЧ ҲИССИ

Тўғрисини айтсам, ҳозир жуда ҳаяжондаман. Чунки эндигина танловдан чиқдик. Мен ўз йўналишим бўйича ғолиб бўлдим. Бу - менинг байрамим, узоқ йиллик меҳнатларим самараси, қолаверса, ота-онам, устозларимнинг берган ўгитлари натижасидир. Мен "Йилнинг энг яхши ўқитувчиси" танловининг коллежда ҳамда Шаҳрихон туманидаги босқичида ғолиб чиқдим. Аммо вилоятда бундай муваффақиятга эришаман, деб сира ўйламагандим. Чунки, биламанки, вилоятимизда тажрибали, малакали, узоқ йиллардан бери шу касбни ардоқлаб келаётган тил ва адабиёт муаллималари кўп. Уларга тенглашиш қийин эди, албатта. Лекин нима дейди, омадми ёки бир неча ойлар мобайнидаги қаттиқ тайёргарлик сабабми, шу бахт менга насиб этиб турибди. Мен бундан жуда миннатдорман.

БОЛАЛИГИМ - ПОШШОЛИГИМ

Бошқаларни билмадим-у, аммо мен болалигимда жуда ҳам ўйинқароқ бўлмаганман. Чунки оиламиздаги муҳит бунга йўл қўймаган, назаримда. Аввалига Улуғнорда яшаганмиз.

Мен ҳам тумандаги 1-ўрта мактабда ўқидим. Дадам журналист бўлгани учунми, уларнинг ҳурматидан мактабда аъло баҳоларга ўқишга тиришардим. Кейин Асакага келдик. Бу ерда тумандаги 8-ўрта мактабда ўқишимни давом эттирдим. Эҳтимол, адабиётга бўлган қизиқиш менда шу пайтларданоқ уйғонгандир. Газета саҳифаларида берилаётган ранг-баранг шеърларни ўқиб, менда ҳам адабиётга, шеъриятга ҳавас уйғонди. Кейин-кейин эса, ўқиш ҳамда педагогик фаолиятим билан бир қаторда шеър ёзишга ҳам жиддий киришдим. Шеърларим "Аёл қалби" деб номланган китоб ҳолида нашр этилди.

УСТОЗ - ОТАНГДАЙ УЛУҒ

Инсон минг ҳаракат қилмасин, минг мустақил ўқиб-изланмасин, барибир бир куни тажрибали устозлар кўмагига муҳтож бўлади. Чунки устозлар унинг йўлини танлаб бериши, ўқиётган адабиётининг муҳим ёки муҳим эмаслигини айтади. Энг асосийси, орзусига қандай қилиб етишиши хусусида кўрсатмалар беради. Агар у устоз кўмагидан воз кечса, ўз танлаган йўлини йўқотиши ёҳуд орзусига эриша олмаслиги ҳам мумкин. Шу боис ҳам мен ҳамиша устозларимни ҳурмат қилганман. Нафақат уларнинг ўзларини, балки билимини, иқтидорини қадрлаганман. Улардан имкон қадар нимадир ўрганиб олишни хоҳлардим. Назаримда, устозлар мисли бир ҳазина. Шу хазинадан оқилона фойдаланиш керак. Шу ўринда менга ўз вақтини, меҳрини аямаган устозларим - Абдураҳмон ака Тошпўлатов, Шоҳида Юсупова, қолаверса, ҳамиша менинг ёнимда бўлган отам Мўминжон Маъмуровлардан миннатдорман. Мен танловда ғолиб деб топилган лаҳзаларда беихтиёр шу устозларимни бир-бир кўз олдимдан ўтказдим. Уларга муносиб шогирд бўлганимдан хурсандман.

ШОГИРДЛАРИМ БОР

Бир пайтлар, яъни, устозларга шогирд бўлиб юрганимда бир нарсани ўйлардим. "Қачонлардир мен ҳам шогирдлар етиштириб, устоз деган номга сазовор бўлармикинман." Мана, бугун мен устозман. Ёш, лекин интилувчан педагоглар Махсума Юсупова, Ҳаётбек Абдуллажонов, Дилноза Дилижоновалар менинг шогирдларим. Лекин бугунги кунда ўзимни устоз дейишим мумкинми? Шунга яраша тажрибам, ютуқларим борми? Менимча, бор. Чунки, 2001 йили "Ижодкор ўқитувчи" Республика танловида ўрин олишим, 2009 йили "Йил аёли" миллий танловида иштирок этишим ва вилоят босқичида "Энг яхши педагог аёл" номинациясида ғолиб бўлишим, 2010 йили ўз лойиҳам билан Фонд форум жамғармаси танловида ғолиб бўлиб, педагогик грант соҳиби бўлишим, қолаверса, "Узлуксиз таълимда ёрдамчи сўзларни ўрганиш" бўйича тадқиқот ишларини олиб бораётганим бунга изн беради.

ОИЛА - МУҚАДДАС ДАРГОҲ

Мен оиламни касбим каби қадрлайман. Чунки шу оилам бор экан, мен хотиржамман, шу оилам бор экан, мен жамоада ҳурматга сазоворман. Турмуш ўртоғим Мусажон ака билан уч ўғилни тарбияламоқдамиз. Улар Ҳамдамбек, Жамшидбек ва Жавлонбеклар. Катталари мактабга, кенжатойим боғчага боради. Улар менинг қувончим, таянчим ва доимий ҳамроҳимдир.

Лекин бир нарсани айтмай иложим йўқ. Оиламнинг тинч-тотувлиги, иш жойимдаги фаровонлик, эришган ютуқларимнинг гарови бу Ўзбекистонимизнинг мустақиллигидир. Шундай экан, мен барча ҳамкасбларимни, мунис аёлларимизни, қолаверса, юртдошларимиизни Мустақиллигимизнинг йигирма йиллик айёми билан чин юракдан қутлайман. Ҳамиша юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.

Улуғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди