Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 15.09.2011

ОЛТИНКЎЛДА ТЕРИМ АВЖИДА

Шу кунларда вилоятимиз пахта далаларида ҳосил йиғим-теримига қизғин киришилди. Пахтакорларимизнинг асосий мақсади пешона тери эвазига етиштирилган "оқ олтин"нинг бир мисқолини ҳам нобуд қилмай, тез ва сифатли йиғиштириб олишга қаратилган.

Жорий йилда Олтинкўл туманидаги 164 та фермер хўжаликларига қарашли 5936 гектар майдонга чигит экилган бўлиб, шундан 2132 гектари "АН-35", 2050 гектари "АН-37" ва 254 гектари "Султон" навларидир. Бугун ана шу далаларда етиштирилган ҳосилни йиғиб-териш авж паллага кирди. Терим отряд усулида амалга оширилмоқда. Мирзабаҳром Нуриддинов бошчилик қилаётган 1-отрядда 162 нафар теримчи "Навоий" массивида пахта теришмоқда.

- Пахта йиғим-теримининг отряд усулида олиб борилаётгани бизга қатор қулайликлар яратмоқда, - дейди Мирзабаҳром ака. - Асосан, олий навли пахта етказиб бериладиган биринчи терим мавсуми 20 кун давом этиши мўлжалланмоқда. Режага кўра, 295 тонна пахта топширишимиз керак. Кунлик режани ортиғи билан бажаряпмиз. 2 та ТТЗ-80 прицепли тракторлар ҳосилни пешма-пеш хирмонга етказиб бермоқда.

Олтинкўллик пахтакорлар ҳар доимгидай, бу йил ҳам ил-ғорликни қўлдан бермаслик учун астойдил ҳаракат қилмоқдалар.

З.ТУРСУНБОЕВА,

жамоатчи мухбир.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди