Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 15.09.2011

ҚАРОР ВА ИЖРО

ЮРТДОШЛАРИМИЗ МАНФААТИ - ОЛИЙ МАҚСАД

Озод ва обод юртимиз 20 йил мобайнида мустақил тараққиёт йўлини босиб ўтди. Ана шу қисқа фурсат мамлакатимиз учун ҳақиқий янгиланиш, ривожланиш йиллари бўлди. Мамлакатимиз халқ хўжалигининг барча соҳаларида олиб борилган ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини берди.

Бунинг бош омили сифатида мустақилликка эришган Ўзбекис-тонимизда илк йилларданоқ инсон ва унинг омилига бўлган эътиборни кескин ижобий томонга ўзгариши, юртдошларимиз манфаатини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганини эътироф этиш лозим.

Ҳар бир йилнинг бирор ном билан аталиши ва ана шу асосда қабул қилинган Давлат дастурлари ижроси замирида халқимиз манфаати, яратувчи ва бунёдкор кишиларимиз соғлиги, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш бош мақсад бўлди.

Бу каби ислоҳотлар бизнинг тизимда ҳам кенг қулоч ёзди. Мамлакатимизда соҳага доир қабул қилинган қатор қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва республика Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармон ва қарорлари ҳамда бошқа қонуности ҳужжатларига асосан меҳнаткашлар манфаатини тўлақонли ҳимоя қилиш, айниқса, иш жараёнида шикастланган, майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг меҳнатга лаёқати йўқолганлиги даражасини аниқлаш борасида қатор амалий ишлар қилинди.

Жорий йилнинг 1 июлида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган "Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ҳам мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш билан бирга, фаолият самарадорлигини ортишига хизмат қилмоқда.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида бизнинг 16-сонли Шаҳрихон тиббий-меҳнат эксперт комиссиясида ҳам тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ана шу асосда иш олиб борилмоқда. Жумладан, ушбу қарорни ҳар бир ходим томонидан тўла ўрганиб чиқиш ҳамда унга қатъий амал қилиш белгилаб қўйилди. Ногиронликка олиб келадиган сабаб ва омилларни ўрганиш мақсадида доимий равишда тиббиёт муассасаларида бўлиб, шифокорлар билан узвий ҳамкорлик ўрнатилди. Бунинг натижасида аҳоли ўртасида ортиб бораётган касалликлар ҳақида тўлақонли маълумот олиб бориш тизими яратилди.

Шунинг билан бирга, ходимларимиз ушбу қарорни кенг аҳоли қатламига атрофлича тушунтириш борасида ҳам доимий ҳаракат дастурига эга. Бунинг учун хизмат ҳудудимиз - Шаҳрихон, Улуғнор, Балиқчи ва Бўз туманлари тиббиёт бирлашмалари мутасаддилари билан ҳамкорликда қишлоқ ва МФЙларида кўп сонли учрашувлар, тиббий-маслаҳат соатлари ташкил этилмоқда.

Шу ўринда кўпчиликни қизиқтирган айрим саволларга атрофлича тўхталиб ўтиш жоиз. Қарорга кўра фуқароларнинг тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига мурожаат даврининг оралиқ муддати узлуксиз кўрикдагилар учун 120 кун, узлуклилар учун эса 180 кун қилиб белгиланди. Зарурий ҳоллардаги ногиронлик аравачалари фақатгина биринчи гуруҳ ногиронларига фойдаланиш учун берилади.

Мухтасар қилиб айтганда, ҳукуматимизнинг соҳада олиб бораётган инсонпарварлик сиёсати, фуқароларимиз манфаати, соғлигини ҳимоя қилишга қаратилган. Қолаерса, ҳудудимизда юқорида қайд этилган қарор ижросини таъминлаш ҳамда юртдошларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бизнинг тиббий-меҳнат эксперт комис-сиямиз аъзолари ҳам самарали иш олиб борадилар.

А.АБДУРАЗЗОҚОВ,

16-сонли Шаҳрихон тиббий-меҳнат

эксперт комиссияси раиси,

Г.АШУРОВА,

эксперт-терапевт.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди