Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 15.09.2011

ИФТИХОР

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ БАРҚАРОР БЎЛСИН!

Мустақиллик! Бу сўзни эшитганимиз заҳоти қалбимизда ўзгача туйғулар мавжланади. Истиқлолимиз туфайли кундан-кунга юртимиз ўз чиройини очмоқда.

Биргина мен истиқомат қиладиган Пахтаобод тумани Дўнгқишлоқ қишлоғида мустақиллик даврида талайгина ўзгаришлар рўй берди ва рўй бермоқда. Бундан 3 - 4 йил муқаддам таҳсил оладиган мактабим капитал таъмирга муҳтож эди. Шу сабабдан 2009 йилда мактабимиз жаҳон андозаларига жавоб берадиган даражада таъмирдан чиқди. Энг муҳими, мактабимизга 30 га яқин компьютер олиб келинди. Малакали информатика ўқитувчиларимиз Шоҳида опа Ҳакимова ҳамда Хатира опа Ҳасановалардан компьютерда бемалол ёзишни ўргандик.

Мактабда шунингдек, физика, кимё, биология фанлари учун лаборатория хоналари мавжуд. Айниқса, кимё фанидан мактабимизда турли машғулотлар, ўйинлар бўлиб ўтади.

"Болалар, сизлар учун кўп имкониятлар яратилган, булардан унумли фойдаланинглар, ўқиб-ўрганиб, келажакда бировга нафингиз тегадиган инсон бўлиб етишишингиз керак..." дейди адабиёт фани ўқитувчимиз Гулбаҳор опа Қамбарова. Умуман айтганда, мактабимиз жамоаси бир оиладек аҳил ишлашади.

Шунингдек, қишлоғимиздаги Дўнгқишлоқ врачлик пункти ҳам капитал таъмирдан чиқарилди ҳамда унга янги асбоб-ускуналар келтирилди. ҚВП мудираси Фотима опа Фотихова бошчилигида қишлоғимиздаги барча беморлар шу ерда шифо топишмоқда.

Бир сўз билан айтганда, қишлоғимизда, қолаверса, юртимизда ўзгаришлар кундан-кунга рўй бермоқда. Юртбошимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар биз ёшларни кўпроқ билим олишга, имкониятлардан унумли фойдаланишга ундайди, албатта. Қишлоғимизда шундай имкониятлардан фойдалана олган ўқувчилар ҳам жуда кўп. Булардан Элмурод ака Ҳолиқовдир. Улар кўп бора чет эл мамлакатларида бўлиб ўтган нуфузли турнирларда муносиб иштирок этган. Жумладан: 2010-йилда Сингапурда бўлиб ўтган ёшлар олимпиадасида иштирок этиб қайтди.

Шу қатори мен мустақиллик фарзанди эканимдан фахрланаман. Чунки мен ҳам Ўзбекистоннинг бахтиёр ёшларидан бириман.

Нурилло ТЎХТАСИНОВ,

Пахтаобод тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди