Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 15.09.2011

ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР

ШУКРОНАЛИК "ШУІРАТИ"

103 ёшли Шодмонбу момонинг юзига янада нур бағишлади.

- Мухбир қизим, мени сўраб келибсиз, раҳмат. Юртбошимиз мендай кекса онахонни табриклаб, "Шуҳрат" медали билан тақдирлабди. Бошим осмонга етди. Илоҳим, соғ-омон бўлсин. Бизни ҳурмат қилибдими, шундай муборак ёшга кириш, пири бадавлат бўлиб юриш Президентимизга ҳам насиб этсин, - дея онахон қўлларини фотиҳага очиб, узундан-узоқ дуо қилди.

...Мустақиллик арафасида Президентимизнинг Фармони билан бир гуруҳ юртдошларимиз Ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар. Улар орасида Олтинкўл туманининг Кўмакай қишлоғида истиқомат қилувчи Шодмонбу она Бозорова ҳам бор.

Пири бадавлат онахон хонадонидан бугун одам аримайди. Қилган меҳнатлари орқасидан юксак мукофотга лойиқ кўрилгани момони янада тўлқинлантириб юборди. Яратганнинг табаррук 103 ёшида яна элга табаррук бўлди.

- Бу бошим не-не кунларни кўрмади, - Шодмонбу она ўтмиш хотираларига берилди. - Олти фарзандни вояга етказиш, рўзғор тебратишнинг ўзи бўладими? Чолим билан кеча-ю кундуз ишлардик. Фарзандларимиз ёш эди. Ўзимиз билан далага бирга олиб кетардик. Халинчакка кичкинани ухлатиб, пахта теришга шошилардик. Қолганлари ёнимизда юрарди. Меҳнатнинг ичида катта бўлди болаларимиз.

Ўтган умрнинг нимасини айтай. Биримиз икки бўлмасди. Қийналсак ҳам югуриб-елиб бошқалардан кам бўлмасликка интилардик: камроқ ухлардик, кўпроқ ишлардик. Ғалла экдик, пахта экдик, аммо умидсизланмадик. Мана, биз орзу қилган, биз истаган ёруғ кунлар келди...

Юзлари ажинларга тўлган, лекин чеҳрасидан нур ёғилиб турган онахонни яна гапга тутаман.

- Бахт нима, момо?

- Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин, эмин-эркинлик билан озодликка етиб келдик. Шунинг ўзи бахт-ку, болам. Юртнинг тинчлиги, биздай қарияларнинг эъзозланиши... бу каби улуғ неъматларни айтиб саноғига етолмайман.

- Мана, бир асрдан зиёд умр кўрибсиз. Ҳали тетиксиз, кўз тегмасин. Бундай муборак ёшга етишнинг ўзи бўлмагандир?..

- Ҳаммаси бардошга, қаноатга боғлиқ... - Шодмонбу она ниманидир эсламоқчи бўлди-ю, хотирасига келавермади, чоғи.

- Бу юртнинг иссиғиниям, совуғиниям кўрдик, чилласига чидадик, қаҳратонига қаноат қилдик. Тўғри юрдик, тўғри турдик, киши дилини оғритмадик. Фарзандларимизга ҳалолдан едирдик, меҳнатга қайишимли қилиб ўстирдик. Ҳозирги кўраётган ҳузур-ҳаловатли кунларим шуларнинг натижаси. Болаларимнинг меҳрибонликлари, эътиборлари, парваришлари туфайли ҳам узоқ яшаётгандирман...

Шодмонбу она болалардай беғубор. Умр машаққатларининг заҳматлари момонинг юзига ўз муҳрини - ажинларини солиб улгурган. Лекин меҳнатнинг роҳатини кексайганда фарзандларидан, набираларидан кўраётгани бахт! Олти фарзанд, 70 дан ортиқ набира, чевара, эваралари онахонни зиёрат қилса борми, уйи нақд тўйхонага айланиб кетади.

Фаровон турмушдан мамнун фариштадай ўтирган онахон бугун нафақат шу фарзандлари, балки, эл-юрт орасида ҳам эъзозда. Чунки кексалари бор юрт, кексалари эъзозланган гўша ҳамиша тинч бўлади. Уларнинг борлиги давлат, дуолари ижобатдир.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди