Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 15.09.2011

МУЛОҲАЗА

ЁШЛАРИМИЗ ВАҚТИ ҚАЕРДА ЎТМОҚДА?

Бугунги кунда қаерга қараманг, ёшлар тўпланган: уларнинг макони - билярдхонада, "Сони"ларда. Гўёки уларнинг бошқа қиладиган ишлари йўқдай. Нима сабабдан улар шу нарсаларга қаттиқ боғланиб қолишган? Қоронғу тушди, дегунча кўчага югуришади. Кўча уларнинг қароргоҳига айланиб қолганми?

Улар бу нарсалар билан овора бўлиб, ўз тақдирига бефарқ бўлиб қолишган. Бу ҳолат эса ачинарлидир. Бугунги ёшларнинг муаммолари нимада ўзи? Ёки уларнинг муаммолари кўчадаги билярдхоналар ва "Сони"деб аталмиш бекорчи ўйинлар билан ҳал этиляптими?

Ярим кечагача кўчаларда сан-қиб юриб ёки бўлмаса тўй ва базмларда тарафма-тараф бўлиб олишиб, жанжал чиқаришларини айтмайсизми?! Кўпчилигининг қўлига қарасангиз, сигарета...

Ҳа, ҳозир айрим ёшларнинг тамаки чекишлари одатий ҳолга айланиб қолмоқда. Бу албатта, ташвишланарлидир...

Улар тарбияси қачон, қай тарзда бузилган ўзи? Тарбия борасида аввало, боланинг ота-онаси қайғуриши керак эмасми? Бирон кор-ҳол юз берса, айбни дарров ўқув муассасаларига ағдариб қўйиш, менинг назаримда нотўғри. Лекин ўз оиласида чиройли тарбия кўрган болага ҳеч қандай салбий муҳит таъсир эта олмайди. Чунки уларнинг онгги тоза, фикри тиниқ, мулоҳазаси ўткир бўлади.

Кўча-кўйда эски таниш бўлган икки аёл туйқус учрашиб қолишса, соатлаб қаердаги фойдасиз гаплар билан ғийбатлашиб туриши мумкин. Ёки олган тилла тақинчоқларини бир-бирига "кўз-кўз"лашиб туришади. Аммо "Мактабда таҳсил олаётган ўғлимга фалон китобни сотиб олиб бердим...", "Коллежга киришга тайёргарлик кўриши учун қизимга фалон китобни совға қилдим..." каби яхши гапларни гапиришлари жуда кам ҳолатларда бўлади.

Ҳукуматимиз томонидан биз - ёшларга яратилаётган кенг имкониятлардан тўғри фойдаланиш ўрнига, ёш умрини беҳудага совуриб юбораётган айрим болалар эртага боши деворга текканда, ота-оналарига даъво қилмайди, дейсизми? Шу боис, ҳали "ғишт қолипдан кўчмай туриб" ёшларни илм олишга, фойдали ҳунар билан машғул бўлишга, эртанги кунига асқотадиган бирон касб-корга йўналтириш масалаларига ота-оналар жиддий қарашлари зарур.

Айтиш жоизки, катталар эътиборидан четда қолиб, ўзбошимчалик қилаётган болалар эртага, жиноий жавобгарликка тортилиб, "қора курси"да ўтиришга мажбур бўлса, ким айбдор бўлади? Тарбиясизлик оқибатида жиноятчига айланган болами ёхуд фарзандига ўз вақтида керакли тарбияни беришга "вақт топмаган" ота-онами?..

Саидахон МАМАСИДДИҚОВА,

"Журналистик маҳорат"

маркази тингловчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди