Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 15.09.2011

МАНЗАРА

КУЗ - РИЗҚ УЛАШАДИГАН ФАСЛ

Мана, табиатнинг яна бир гўзал фасли - куз ҳам кириб келди. Ҳамма жазирама иссиқ билан хайрлашди. Куз фаслининг ҳам бошқа фасллар каби ўзига яраша таровати, ўрни бор, албатта.

Куз келиши билан боғларда, ҳиёбонларда ажиб бир тароват ҳукм суради, борлиқни сокинлик эгаллайди. Дарахтларнинг эгри-бугри шоҳларида қолган сариқ-қизғиш барглари ҳам ўзларининг энг сўнгги кунларини яшаб, аста-секин бандидан узилади ва ерга поёндоз каби тўшалади.

Мўл ҳосилни йиғиштириб олган миришкор ҳамда омилкор бободеҳқонлар келаси йил учун тайёргарлик кўрадилар. Ерларни ҳайдаб қўйишади. Чунки халқимизда "ер ҳайдасанг, куз ҳайда, куз ҳайдамасанг, юз ҳайда", деган нақл бор. Кузда ҳайдалган ер келаси йилда ўз натижасини беради.

Ўқувчилар учун куз фасли унутилмас кун билан бошланади. Яъни, улар уч ойлик, таассуротларга бой бўлган ёзги таътилдан сўнг яна мактаб қучоғига қайтадилар. Уларни биринчи қўнғироқ куни севимли устозлари очиқ чеҳра билан кутиб оладилар.

Далаларда эса оппоқ бўлиб пахта очилади. Бу пахталарни вақтида нест-нобуд қилмай териб олиш учун чевар теримчилар ҳамда шаҳардан келган ҳашарчилар астойдил ишга киришадилар. Пахтадан улкан хирмонлар яратилади.

Хуллас, куз ҳаммамизга ризқ-насиба улашади. Кўнгилларни янги орзу-умидлар билан тўлатади.

Дилором ИСМОНОВА,

Андижон шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди