Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 15.09.2011

(ҲИКОЯ)

ЎҚИТУВЧИНИНГ КЕЧИККАН УЗРИ

Адабиёт дарси. Ўқитувчи ўқувчилардан келажакда ким бўлмоқчи эканликларини сўради ва "Шу мавзуда иншо ёзамиз" деди.

Ўқувчилар бир зумда ишга киришишди. Ҳар бири келажакда қайси касб эгаси бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзишди.

Топширилган вазифани биринчи бўлиб Нилуфар бажариб бўлди. Буни кўрган ўқитувчи ундан сўради:

- Хўш, Нилуфар, сен келажакда ким бўлмоқчисан?

Нилуфар ўрнидан туриб:

- Мен келажакда архитектор бўлмоқчиман,- деди бир олам фахр билан.

Кутилмаганда ҳамма кулиб юборди. Бу ҳам етмагандай, ўқитувчи ҳам мийиғида кулиб қўйди. Нилуфар эса қизариб кетди.

Ўқитувчи яна сўради:

- Мактабни битириб нима қилмоқчисан?

Нилуфар аранг ўзини тутиб олди-да, кейин:

- Коллежга ўқишга кирмоқчиман. У ерни битириб, институтга ҳужжат топшираман,- деди.

Шунда ўқитувчиси Нилуфарнинг оилавий шароитини кўз олдига келтирди-да, кулиб деди:

- Сенга йўл бўлсин, қизалоқ? Туя ҳаммомни орзу қилибди-да.

Бу гап Нилуфарнинг юрагига наштардай ботди. Мана шу гапи учун ўзи меҳр қўйган адабиёт ўқитувчисидан кўнгли қолди. Нилуфарнинг қалбига оғриқ оралади.

Бу орада бошқа ўқувчилар ҳам бирин-кетин вазифани бажариб:

- Устоз, биз ёзиб бўлдик,- дедилар.

Ўқитувчи эса уларнинг орзу тўла кўзларига қаради-да, қўрслик билан деди:

- Шошмай турларинг, кўрамиз ҳали ким бўлишларингни.

Муаллиманинг қўполлиги ўқувчилар кайфиятини бузди. Аммо ҳеч ким гапирмади. Бу орада қўнғироқ жиринглаб, ўқувчилар танаффусга отланишди.

Орадан йиллар ўтди. Нилуфар мактабни тамомлаб, ўзи орзу қилган олийгоҳда ўқиди. Бугун у архитектор. Ҳозир нуфузли қурилиш ташкилотида ишлайди. Шаҳар марказидаги кўп қаватли иморатнинг лойиҳасини ҳам Нилуфар чизган. Шундай зўр, замонавий, кўзни қамаштирувчи бино бўлганки, ўтган-кетган йўловчилар, ҳаттоки, чет эллик сайёҳлар ҳам иморатни кўриб, ундан кўз узолмай қолишади.

Бир куни Нилуфар ишдан эртароқ чиқди. Қайтаётиб сал-қинроқ, дея ҳиёбон томон юрди. Ростдан ҳам катта чинор дарахт-лари уни ўз сояси остига олди. Ҳиёбон ёшу қари, эркагу аёл билан тўла. Нилуфар кенг майдонга чиққанида кимдир исмини айтиб чақиргандай бўлди. Аввалига эътибор бермади. Тез-тез қадам ташлаб кетаётганди, бу овоз яна эшитилди. Нилуфар ҳайрон бўлиб ортига ўгирилди. Нариги йўлак тарафдан бир аёл унга томон шошиб келарди. Аввалига танимади. "Ким у? Исмимни қаердан билади? Ахир, нотаниш бўлса?" деган ўйлар уни қуршаб олди.

Бир лаҳзадан кейин эса...Ўша оппоқ сочлар, ажин босган юзлар... Бироз мункайган бу аёл Нилуфарнинг мактаб давридаги адабиёт ўқитувчиси эди. У етиб келгач, ўтган воқеаларни айтиб, узр сўради. Лекин Нилуфарнинг ўқитувчисига бўлган меҳри ўшандаёқ сўниб улгурган эди.

Наҳотки, ўшанда Нилуфарнинг кўнгли дарз кетганини ўқитувчиси ўйлаб кўрмади, ахир, узоқ йиллар ёш авлодга тарбия берган аёлнинг ўз ўқувчисидан узр сўраши осонми?

Нилуфар индамади. Чунки нима бўлганда ҳам у - устоз. Отадай улуғ, мўътабар. Аммо дилидан нохуш ҳаёллар ўтди.

Ҳа, орадан қанча йиллар ўтса ҳам ўқитувчисининг "Сенга йўл бўлсин, қизалоқ?" деган гаплари эсидан чиқмади. Кўнгил ойнаси деб шунга айтсалар керак-да. Кечикиб бўлса-да, узр сўраган ўқитувчиси ортда қолди. Нилуфар эса бугунги ҳолатдан тушкун кайфиятда олдинлаб кетди. Шу топда унинг ҳаёлида "Мен ўқитувчи бўлганимда ундай қилмаган бўлардим. Ахир, ўқувчини ноўрин ранжитиш гуноҳ-ку" деган фикрлар ғужғон ўйнарди.

Илҳомжон ТОЖИБОЕВ,

Бўз тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди