Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№43 дан: 14.10.2011

ТАНЛОВНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Бир неча йилдирки, юртимизда Зулфия номидаги Давлат мукофотига лойиқ деб топилаётган номзодлар босқичма-босқич сараланиб келинмоқда.

Айни кунларда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида номзодларни саралаш босқичлари бўлиб ўтмоқда. Куни-кеча Шаҳрихон туманида Давлат мукофотига номзод 43 нафар иштирокчининг ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилди. Номзодлар бешта йўналиш бўйича ўз иқтидор ва маҳоратларини намойиш этдилар.

Танлов якунига кўра, Нилуфар Аробидинова, Лазизахон Тоҳирова, Саодатхон Сайдаҳмедова, Дилноза Дилижонова ҳамда Заринабону Расуловалар танловнинг адабиёт, санъат, фан, таълим, маданият йўналишлари бўйича ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўлланма олдилар.

Ғолиблар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

М.НУРДИНОВА.

Шунингдек, мазкур танлов Бўз туманида ҳам бўлиб ўтди. Унда 31 нафар ёш истеъдод соҳиблари иштирок этдилар. Танловга иштирокчиларнинг ота-оналари, МФЙ ҳамда улар таълим олаётган ўқув даргоҳи вакиллари, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари талабалари таклиф этилди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, номзодлар орасидан 6 нафар энг иқтидорли қизлар танлаб олинди. Улар танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Ш.ҲОЛИҚОВ, АДУ талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди