МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБИ УЧУН ЯНГИ БИНО
Пахтаобод тумани марказидаги 7-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби учун замонавий тўрт қаватли бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Эндиликда мазкур мусиқа ва санъат мактабида 200 нафарга яқин йигит-қиз ўзбек халқ чолғулари, фортепьяно, анъанавий хонандалик, созандалик, зарбли асбоблар, рақс, тасвирий санъат, эстрада хонандалиги, скрипка бўйича кенг ва ёруғ хоналарда билим олиш имкониятига эга бўлишди. Бу юртимизда ёш авлодга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг намунасидир.
З. АКБАРОВА.
|