Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№44 дан: 27.10.2011

Пазанда маслаҳати

ОШҚОВОҚ ДИМЛАМА

Керакли масаллиқлар: Битта бутун ошқовоқ, 500 гр. қўй ёғи, 500 гр. гўшт қиймаси, 2 дона пиёз, 1 дона лимон, 1 пиёла қаймоқ, 2 дона лавр япроғи, туз ва зираворлар таъбга кўра.

Тайёрланиши: Ошқовоқнинг тепасини кесиб, ичидаги уруғларини тозалайсиз. Кейин уни яхшилаб ювасиз. Лимон (пўсти билан), ёғ ва пиёзни майда қилиб тўғрайсиз ҳамда қийма, туз, лавр япроғи ва зираворларни қўшиб, ҳаммасини аралаштирасиз. Сўнг ошқовоқ ичига масаллиқни солиб, устини кесилган банди билан ёпасиз.

Ошқовоқни қиздирилган духовкада 1 соат давомида пиширасиз. Тайёр бўлган таомни товага олиб, аста қирқасиз ва ликопларга солиб устига бир ош қошиқда қаймоқ қуйиб, дастурхонга тортасиз.

"ОРОМ" САЛАТИ

Керакли масаллиқлар: Гўшт 100 гр. тухум 2 та, картошка 2 та, қизил сабзи 1 дона, бодринг 2 та, помидор 2 та, кўк пиёз 1 боғ, қатиқ 1 ст., туз таъбга кўра.

Картошка, қизил сабзи, тухум сувда қайнатиб олинади. Гўшт ҳам алоҳида идишда қайнатилиб, пишириб олиниши керак. Барча масаллиқлар ҳамда бодринг билан помидор тўртбурчак шаклида тўғралади. Кейин гўшт ҳам тўртбурчак қилиб тўғралиб қўшилади. Салат майонез билан эмас, қатиқ билан аралаштирилади ва тузи ростланади. Салатга кўк пиёздан ташқари бошқа кўкатлар ҳам қўшиш мумкин.

ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди