Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№44 дан: 27.10.2011

СЎЗСИЗ КУЛДИРУВЧИ СУРАТЛАР КЎРГАЗМАСИ

Ўзбекистондаги Франция Институти пойтахтимиз Тошкентда бўлиб ўтувчи "Art week style.uz-2011" ҳафталигидан ўрин олган комикс суратлар кўргазмасига машҳур француз рассоми Александр Клериссни таклиф этди. Юртдошларимиз ёш рассомнинг 24 октябрь куни Миллий санъат марказида очиладиган кўргазмасидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Ангулемдаги Олий тасвирий саъат мактаби битирувчиси Александр Клерисс шу вақтга қадар ўзининг "Джаз клуби" (2007 й) ҳамда "Ўлимни алдаш" (2011 й) тўпламларини яратган. У кўплаб газета ва журналлар, шунингдек, бир қанча нашриётларда ёшларнинг севимли рассоми сифатида фаолият олиб боради.

Миллий санъат марказида бўлиб ўтувчи Биеннале замонавий санъат дастури доирасидаги кўргазмада рассом Клерисснинг қаламда чизилган, трафарет чоп этилган ҳамда компьютер графикаси ёрдамида турли хил техник услубларда ишланган 40 та асари тақдим этилади. Унинг мақсади ўз ишларининг хилма хиллигини комикслар, иллюстрация ҳамда графика ёрдамида кўрсатишдир. Айнан шу хилма хиллик Франция замонавий график санъати тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётир.

Александр Клерисс Ўзбекистондаги Франция Институтида рассомчиликка қизиқувчи ўнлаб иқтидорли талабалар, санъат ихлосмандлари ҳамда ёш рассомларга "Комиксларни яратиш санъати" мавзусида бир ҳафта давомида семинар дарсларини ўтказади. Семинар иштирокчиларининг ишлари алоҳида кўргазма шаклида Франция Институтида 18 ноябрга қадар намойиш этилади.

Мансур Тангишов


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди