Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 03.11.2011

ТАДБИРКОРЛИК

ҲУНАРМАНД АЁЛЛАР

Вилоятимизнинг ҳунармандларга бой гўшаси бўлмиш Шаҳрихон тумани учун мазкур йилнинг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" дея аталиши айни муддао бўлди.

Тумандаги Абдусамад маҳалла фуқаролар йиғини, Ибн Сино кўчасида тадбиркорлик фаолиятини юритаётган Сайдалиевлар хонадонидаги ишлар мақтовга арзигулик. Эркаклар оёқ кийимларини тайёрлайдиган ушбу хонадон аъзолари иш фаолиятини 1992 йилдан бошлашган. Аввалига хонадон бекаси Санобархон ая тўрт нафар келини ва ўғиллари билан иш бошлаган эди. Кейинчалик улар тикаётган пойабзаллар ўз мижозларини топа бошлагач, улар 20 нафар набираси ҳамда маҳалладаги 15 га яқин йигит-қизларни иш билан таъминладилар. Маҳсулотларнинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, мавсумга қараб тайёрланади.

- Аёлларнинг пойабзал тайёрлаётганидан ҳайратланаётгандирсиз? - дейди хонадон келини Нигорахон опа қилаётган касбидан фахрланиб. - Тайёрланаётган маҳсулотнинг йигитлар бажарадиган томонлари ҳам бор. Лекин бизда хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Моҳир уста бўлган аёллар сарасига Мўътабархон ая, Гулнозахон, Муслимахонларни ҳам қўшиш мумкин. Уларнинг ёрдамида кўплаб мижозларнинг истакларини бажармоқдамиз...

Мафтунабону

НУРДИНОВА,

жамоатчи мухбир.

СУРАТДА: Санобар Сайдалиевалар хонадони.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди