Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№47 дан: 17.11.2011

ДЎСТЛИК ФЕСТИВАЛИ

З. М. Бобур номли Андижон вилоят мусиқали комедия ва драма театрида "Ўзбекистон - умумий уйимиз" республика фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабатлар шаклланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида юртимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонун йўли билан ҳимояланган, яъни, Бош Қомусимизнинг 4-моддасида "... Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг, тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади" деб белгилаб қўйилган.

Андижонда турли миллат вакиллари иштирокида байрамона тарзда ўтган фестиваль миллатлараро дўстликнинг ёрқин намунаси бўлди. Фестивални вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Кетмонов очиб, фестиваль иштирокчиларини табриклади. Шундан сўнг республика Байналмилал маркази раҳбари Н.Муҳаммадиев, Андижон давлат университети ректори Т.Мадумаров, вилоят "Уй-ғур" миллий-маданий маркази раҳбари А.Раҳмонова, вилоят Корейс миллий-маданий маркази раиси В.Ким, республика "Тасвирий ойна" уюшмаси раиси И.Латиповлар сўзга чиқишиб, юртимиздаги миллатлараро дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бу борада олиб борилаётган ибратли ишлар хусусида сўз юритдилар.

Айни кунда Андижон вилоятида юздан ортиқ миллат вакиллари яшамоқда. Уларнинг ўз она тилларини ўрганишлари, анъана ва урф-одатларини ривожлантиришлари учун барча шароитлар яратилган. Вилоятда бешта - рус, уйғур, қирғиз, корейс ҳамда арман миллий-маданий марказлари самарали фаолият кўрсатмоқда. Бир неча йилдирки, турли миллат вакиллари уюшган ҳолда яшайдиган Хўжаобод, Пахтаобод, Қўрғонтепа туманлари ҳамда Андижон шаҳрида дўстлик фестиваллари ўтказилиши анъанага айланган.

Фестиваль доирасида миллатлараро дўстлик, турли миллатлар вакиллари Ватанимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссалари акс этган тасвирий санъат асарлари, шунингдек, турли миллат вакиллари томонидан тайёрланган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилди.

- Мазкур фестиваль миллатлараро дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз, - дейди вилоят "Уйғур" миллий-маданий маркази раҳбари Адолатхон Раҳмонова. -Ўзбекистонда яшаётган барча миллатларнинг мақсади битта, у ҳам бўлса, Она Ватанимиз тинчлиги ва равнақини таъминлашдир.

Фестивалда миллий марказлар қошида ташкил этилган халқ ансамбллари, ҳаваскорлик дасталарининг чиқишлари, улар томонидан ижро этилган куй, рақс ва қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди. Айниқса, рус миллий маданий маркази қошидаги "Андиана" ҳамда "Отуш" уйғур ансамблларининг, қирғиз, корейс миллий марказлари қошидаги болалар дасталарининг чиқишлари катта олқишлар билан кутиб олинди.

- Давлат байрамлари қатори миллий байрамларимизни ҳам кенг нишонлаймиз, - дейди вилоят Корейс миллий-маданий маркази раиси Вячеслав Ким. - Бу Ўзбекистонимизда кам сонли миллатларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг намунасидир.

Ўзбекистонимизда ҳар бир миллат вакили эмин-эркин яшаб, Ватан тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилмоқда. Озод ва обод юртимизда миллатлараро дўстлик асло завол топмайди. "Ўзбекистон - умумий уйимиз" фестивали эса ана шу дўстликни янада мустаҳамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Тадбир сўнггида бир гуруҳ фаоллар миллатлараро дўст-ликни ривожлантиришдаги самарали хизматлари учун Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Фаҳриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди