Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№47 дан: 17.11.2011

МУЛОҲАЗА

ЭЗГУЛИК - МАЪНАВИЙ КАМОЛОТГА ЕТАКЛАЙДИ

Яқинда бир ўқувчимнинг онаси билан бўлган суҳбат мени ушбу мақолани ёзишга ундади. " - Ҳозир қаерга юмуш билан борсанг, қўлингга қарашади. Касал бўлиб шифокор ҳузурига борсанг, оддийгина маслаҳати учун ҳам фалон пул сўрайди. Ўзбекчилик, меҳр-оқибат деганларидан асар ҳам қолмади, - деган гапларни куюниб айтди.

Балки бу мазмундаги гаплар сизнинг ҳам қулоғингизга чалингандир. Аммо бу гапларнинг қанчалик тўғри ёки нотўғрилиги ҳақидаги баҳс-мунозара назаримда ҳеч қачон якунига етмайди. Мен ҳам бу гапларни инкор қилиш ёки тасдиқламоқчи эмасман. Шу хусусда сўз кетар экан, бу борадаги ўзимнинг баъзи бир мулоҳазаларим билан ўртоқлашмоқчиман, холос.

Кўпчилик ота-оналар фарзандларининг орзуси, унинг келажакдаги интилишлари билан қизиқишмайди. Аксинча, улар юксак орзулар билан яшаётган айни бир паллада фарзандларнинг орзуларига тўсқинлик қиладилар: эмишки, ҳаётда ҳамма нарсани пул ҳал қилади! Сен қанча уринма, қанча ҳаракат қилма, ҳамёнингда пулинг бўлмаса, ҳаммаси бекор!

Машҳур файласуфларимиздан бири бир вақтлар "Одам боласини эришиб бўлмайдиган нарсаларни орзу қилишга ўргатиш керак. Зеро, инсоннинг энг юксак мақсадларга етишиши эришиб бўлмайдиган орзуларга интилиш йўлида юзага келади. Йўқса, одамзот ҳаётини майда-чуйда орзулар ёхуд турмушнинг икир-чикир ғавғолари емириб юборади", деб ёзган эди. Менинг назаримда, ота-она жамиятда қандай мавқега эга бўлишидан ёхуд моддий томондан қандай таъминланганлигидан қатъи назар фарзандини эртанги кунга юксак ишонч руҳида тарбияламоғи керак. Боланинг ўз-ўзига бўлган ишончи унинг мақсадлари сари интилишидаги дастлабки қадамдир.

Бир ўқитувчи билан суҳбатимиз асносида у бир воқеани менга куйиниб гапириб берди: "Яқинда 4-5 нафар ўқувчи келиб, уларни кириш имтиҳонларига тайёрлашимни илтимос қилишди. Мен рози бўлдим. Бир ой давомида репититорлик қилдим, аммо натижа йўқ. Уларга гапирган гапларим ҳам фойда қилмади. Берилган вазифалар бажарилмаганидан кейин репититорлик қилишдан бош тортдим. Чунки улардан пулни ҳалоллаб олишим кераклиги менга муҳим эди. Агарда улар олийгоҳга киролмай қолишса, айбдорлик ҳисси менга тинчлик бермаслиги аниқ эди.

Шундан сўнг уларнинг ота-оналари менга учрашиб, изоҳ талаб этишди. Фикримни билдирганимдан сўнг эса... Хуллас, ота-оналарнинг айтган гапларидан кейин ўқувчиларимнинг нима учун дарс тайёрламасликларини, берилган топшириқларни бажаришга масъулиятсизлик қилишаётганининг сабабини тушуниб етгандек бўлдим.

Улардан бири: "Сиз ўз ишингизни қилавермайсизми, ахир, ҳаққингизни вақтида олаётган бўлсангиз. Қолгани билан ишингиз нима?" - деди.

...Эшитиб, тошдай қотиб қолдим. Лекин ўз аҳдимда қаттиқ туриб олдим. Бундай йўл билан болаларга дарс ўтолмаслигимни айтдим ва яхшиси, бошқа репититор топишларини маслаҳат бердим.

... Дарҳақиқат, одам онгини эзгу ғоя билан бойитмай туриб, ҳеч қачон маънавий камолотга эришиб бўлмайди. Маънавий тараққиётга эришишнинг дастлабки босқичида эса катталарнинг кичикларга ўрнак бўлишлари, ҳаётда пул билан ҳал қилиб бўлмайдиган баъзи бир тушунчалар борлигини ёшларга етказиб қўйишдан бошлаш кераклиги масаласи кўндаланг туради. Бундан ташқари, ёшлар тарбияси масаласи ҳақида гап кетганда энг аввало, шу ишга масъул бўлганларнинг дунёқарашлари ҳам алоҳида аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олмоғимиз зарур.

Феруза РАСУЛОВА,

Булоқбоши тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди