Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№47 дан: 17.11.2011

САБОҚ

ТАРБИЯ ТАЪМИ

Инсониятнинг эртаси бўлмиш болалар ҳақида ғамхўрлик қилиш, уларнинг соғлом ва бахтиёр яшашлари учун шароит яратиш, ҳаётий ташвишлардан холи бўлган болалик осмонининг мусаффолигини таъминлаш ҳар қандай даврда ҳам жамиятнинг муқаддас бурчи бўлиб келган. Уларнинг комил, тарбияли бўлиб улғайишида биз устозлар ва ота-оналарнинг меҳнати катта бўлмоғи лозим. Хўш, кўча-кўйда уларга берган ана шу тарбиямиз сезиляптими?

Яқинда бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Ишга кетаётиб автобусга чиқдим. Автобус тиқин, одам кўп. Сал нарироқда тик оёқда турган нуроний отахонга кўзим тушди. Жой берадиган ёшроқ одам йўқмикан, деб атрофга кўз югуртирдим. Қарасам, ўша отахоннинг ёнидаги ўриндиқда тўққиз-ўн ёшлардаги бола сумкасини қучоқлаганча, кўчани томоша қилиб кетяпти. Ёнида кимлар турганига парво ҳам қилмаяпти. Шу пайт бир киши: "Тур, болам. Ўзингдан каттага жой бер, нима сенга устозинг катталарни ҳурмат қилиш кераклигини ўргатмаганми?" - деди, жаҳл аралаш.

Шунда бу гап менга қаттиқ таъсир қилди, сабаби мен ҳам ўқитувчиман.

...Биз, устозлар ўқувчиларга кўчада, жамоат жойларида ўзини қандай тутиш лозимлигини ўргатамиз. Лекин ота-оналар ҳам биз берган тарбияни беришса керак, деб ўйлардим. Бугун шунинг натижасини билгим келиб, болакай тушган бекатда тушиб қолдим.

Аввал, болакай билан танишган бўлдик, исмини сўрадим. Ўқишларини суриштирдим. Бир оз ўтиб, ўша саволни бердим:

- Нега автобусда олдингда турган ёши катта одамга жой бермадинг? Ёки кўрмадингми?

- Йў-ўқ, кўрдим, лекин ойимлар бўш жойга ўтириб олгин-да, ҳеч кимга ўрнингни берма, деб тайинлаганлар, - деди у соддалик билан.

- Ёши катта кишилар чиқиб қолса ҳам, жой бергин, демаганмилар?..

- Йўқ... Ундай демаган...

Шунда тушундим-ки, болада заррача айб йўқ. Аммо бир кун келиб у худбинга айланиши мумкинлиги дилимга ғашлик солди. Наҳотки, бу ота-онани ўйлантирмаса? Ахир, бола тарбиясига устозлар ва ота-оналар бирдек масъулмиз-ку?..

Бу ҳақда сиз нима дейсиз?

Динара МАТМУСАЕВА,

Андижон шаҳридаги

36-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди