Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№47 дан: 17.11.2011

ЭЗГУЛИК, ФИДОЙИЛИК ЙЎЛИ

Инсон қалбида эзгулик туйғуларининг қарор топиши оиладан бошланади. Оилаларни эзгулик сари етакловчи маскан эса маҳалладир. Киши ўз маҳалласи томон яқинлашар экан, кўнглида хотиржамлик ҳисси уйғонади. Чунки, шу ер унинг қувончу ташвишларини ўтказадиган жой, оиласи даврасида озми-кўпми, бахтли дамларини бошдан кечирадиган гўшадир.

Бугунги кунда азалий қадриятларимизнинг ифодаси бўлган маҳаллага ҳар томонлама эътибор қаратилаётганлиги бежиз эмас. Шу маънода, маҳаллалар ободлиги, оилаларнинг тинч-тотувлигини сақлаш, осойишта муҳит яратилишида маҳалла фуқаролар йиғинининг ўрни беқиёс эканлигини таъкидламоқ жоиз. Зеро, маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган етакчиларнинг вазифаси жуда масъулиятлидир.

Шаҳрихон тумани Абдубий қишлоқ фуқаролар йиғини "Оқ олтин" маҳалласида ҳам жонкуяр, фидойи инсонлар кўпчиликни ташкил қилади. Жумладан, маҳалла раиси Иномжон Исомиддиновни маҳаллада ҳамма бирдек ҳурмат қилади. Каттаю кичикнинг кўнглидан жой топа олган, кези келганда дардкаш, маслаҳатгўй, ўрни келганда талабчан бу инсон тўрт йилдан буён маҳаллага бошчилик қилиб келмоқда. Иномжон ака ўз маҳалладошларини доимий қўллаб-қувватлашга, қувончу ташвишли кунларида улар билан бирга туришга ҳаракат қилади.

"Оқ олтин" маҳалласида шу йиллар давомида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларига жиддий эътибор қаратилди. Мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазилди. Маҳалла биноси атрофи соя-салқин бўлди.

3574 нафар аҳолининг жипслиги, ўзаро тотувлиги туфайли маҳалла обод гўшалардан бирига айланди. Маҳалла ҳудудида гузар, мактаб, боғча, қишлоқ врачлик пункти, 13 та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатаётганлиги бу ерда яшовчи аҳоли учун қулайлик яратмоқда.

Маҳалла фуқаролар йиғини раисининг жонкуярлиги туфайли маҳаллада ташкилотчилик, тарбиявий ишлар ўз ўрнига қўйилган. Маҳалладаги 18 та камтаъминланган оилалар, боқувчисини йўқотганлар, ногиронлар ҳолидан тез-тез хабар олиш, уларга Наврўз, Мустақиллик, Ҳайит ва бошқа байрамларда совға-саломлар улашиш одат тусига кирган. Барча яхши тадбирлар маҳалладан бошланади, муаммолар ўз ечимини топади. Бу ишда маҳалла фаоллари Манзурахон Иномова, Саодатхон Яминова, Зуҳрахон Мақсудова, Раънохон Қаюмова, Акбарали Тожибоев, Жалқинбой ака Болтабоевлар ҳамиша раисга елкадош.

Беш километр асосий йўлга асфальт ётқизиш, "Чек тўпи" маҳалласига сув чиқариш, камтаъминланган оилаларнинг табиий газ, электр тўловларига ёрдам бериш, шунингдек, коммунал тўловларни йиғиш сингари кенг қамровли ишлар, албатта, раис, маслаҳатчи, фаолларсиз битмайди.

Маҳалла аҳли, асосан, деҳқончилик билан шуғулланади. Фермер хўжаликларида меҳнат қилишади. Дўппи, тўн, кўйлак тикиб, момолардан қолган ҳунарни ардоқлаб келаётган аёллар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

- Маҳалламизда ҳар бир фуқаронинг қўлида ҳунари, шуғулланадиган машғулоти бор, - дейди раис. - Ҳар йили юзлаб ёшлар ҳунар сирларини ўрганиб, мустақил ҳаётда ўз ўрнини топмоқда. Жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик барҳам топди.

Маҳалла фуқаролар йиғини томонидан амалга оширилган ишлар жуда кўп. Шунинг баробарида, келгусида бажариладиган ишлар ҳам режалаштирилган. Янги чекларга оқар сув келтириш, йўлакларни асфальтлаштириш, ободонлаштириш ишларини давом эттириш...

816 та оиланинг тинч-тотув, бирдамликда, аҳил яшашларини таъминлашга уринаётган маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳар бир ишга фидойилик билан ёндошишга ҳаракат қилади. Чунки фидойилик бор жойда самимият бўлади. Самимият эса эзгу ишларга чорлайди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди