Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№47 дан: 17.11.2011

МАРОСИМЛАРИМИЗ ИХЧАМЛАШДИ

Президентимизнинг 1998 йил 28 октябрдаги "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака маросимларни, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказишни тартибга солиш ҳақида"ги Фармони тўйлар ва тантаналарни ихчамлаштириш мақсадида қабул қилинганлигини яхши биламиз.

Бу борада маҳалла фаоллари билан биргаликда 1798 нафар аёлларнинг бошини қовуштириб урф-одатларимизни меъёрида ўтказиш, ортиқча сарф-ҳаражатга йўл қўймаслик мақсадида турли йиғин, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил қиляпмизки, бу ўз самарасини беряпти.

Қишлоқ, маҳаллаларимизда тўй олди-бердиси фақат бир кунда бўлишига эришдик. "Эшик очди", "Фотиҳа тўйи", "Юз очди", "Уч кунлик" каби маросимларимиз йўқ қилинди. Бунга албатта, етти кишидан иборат тўй комиссияси аъзолари, маҳалла кайвони онахонлари ҳамжиҳат бўлиб, тушунтириш ишлари олиб бордик.

Айниқса, бу ишда дастурхончилар Мўътабархон Ибрагимова, Санобархон Жалқинбоева, Ҳалимахон Давронова ларнинг ҳиссаси катта бўлди. Отино-йилар Турсуной Анорова, Адашхон Усмонова, Майрамхон Камоловалар ҳам маърака маросимларни ихчамлаштириш борасидаги ишларга салмоқли ҳисса қўшмоқдалар.

Жойларда ёшлар никоҳини қайд этиш тадбирини тўй тантанаси оқшомида ўтказишни анъанага айлантирдик. Аввалги тонготар базмларга чек қўйилди. Маъзар ҳам уч кундан ортиқ берилмайдиган бўлди. Лўнда қилиб айтганда, халқимиз ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик орқали ўз турмушлари фаровонлигини таъминлашга эришди. Тўйларимизга миллий руҳ ва ўзгача файз кирди.

Анорхон ТОЖИБОЕВА,

маҳалла маслаҳатчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди