Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№47 дан: 17.11.2011

(КАТРА)

АЁЛ РЎМОЛИ

Ўзбекларда қизлар, аёллар азал-азалдан табаррук дея рўмол ўрашади, рўмол ўраб юришади...

Чақалоқ қизалоққа чинқириб-чинқириб йиғласа ҳам бошига рўмол ўрашади, боши иссиқ юрсин дейишади. Қиз кўзга кўринибдики ҳовлига сув сепади, супуради. "Онасига ёрдамчи-да", - дея эркалашади. Хонадоннинг катталари кўп такрорлайди: " Қизим, бошингга рўмол ўра, рўмолсиз юрма!"

Аёлларнинг гўзаллиги асли рўмолларида. Рўмол ўрабдики у энг гўзал, у энг чиройли. Рўмол остидан ял-ял ёниб турган тим қора сочларининг тўлғониши Алпомиш ўғлон юрагини дукуллатиб юборади. Узун киприклари эса камон ўқларини аёвсиз отади. Кўзлари ҳаёси, юзлари ибоси-аёллар вафосидир.

Ўша рўмол кўнгилларни боғлайди, висолга чорлайди. Кўрганлар бошидаги рўмоли ўзига жуда-жуда ярашибди де-йишса, эшитганлар рўмол ўрабдики, одобли экан дейишади. Шарқона ҳаёт шу-рўмол ўрашлик билан яхшилик эшигини очади. Бахтли-тахтли бўлади, фарзандлари кўп бўлади. Рўмол ўраган қизлару-аёлларнинг нозу карашмалари ҳам ўзларига ҳамиша ярашади.

Оқ либосда, оқ ҳарир рўмолда никоҳдан ўтиш қиз боланинг остонаси тиллодан уйига биринчи қадамидир. Оқ рўмол шаббодада охиста хилпирайди. Қадамлари қутлуғ келади. Оқ рўмол ичра гулгун чеҳрасини илк бор қайнонаси кўради. Қайнотаси дуо беради. қариндошлар, қўшнилар кўриб ҳайратланишади: - Ой деса-ойдек, кун деса - кундек юзи бор экан. Оқ рўмолдаги келин саломидан ҳовли нурларга, дурларга тўлади.

Оқ рўмолли онахонлар фаришталарга ўхшашади. Уларнинг кўнгиллари оппоқ, ниятлари пок. Қўлларини очишиб дуолар қилишади. Юртга тинчлик, кўнгилларга хотиржамлик, оилаларга омонлик тилашади. Насиҳатлар қилиб чарчашмайди: Қизларим, келинларим: -Бошларинг омон бўлсин, бошларингга доимо рўмол ўра!

Кунлар ғанимат, одамлар омонат. Ўлим хақ, кутиб турмайди-эртани билмайди. Мотам куни ҳам аёллар рўмол ўрашади. Дардларини айтиб-айтиб йиғлашади. Рўмол аёлга-аёл эса рўмолга сирдош. Рўмоллар аёллар бошига ҳамиша соябон-ҳамиша посбон.

Аёлнинг рўмоли - унинг ҳамиша ҳаёси, оридир.

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ,


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди