Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№47 дан: 17.11.2011

БАНДАНИНГ ВАЗИФАСИ

Бир куни ёши улуғ кишилардан бири хасрат қилиб қолди: "Қиш фасли, совуқ бўлса, хонадонларимизда табиий газ йўқ, ёнмаяпти. Бу қандай ҳол?.."

...Шунда кўнгилни хижил қиладиган бир воқеа ёдга тушди, яъниким, бир хонадонга иш юзасидан кириб борганимизда ҳовлидаги тўрт камфоркали газ плитасининг биттаси ёқиқ қолган ҳолатига кўзимиз тушди. Ўрни келганда уй эгасини огоҳлантирган эдик, соҳибнинг изоҳи бизни ҳайратга солди: "Гугуртни тежаш учун оловни ўчирмаймиз..."

...Жаъми неъмат Аллоҳнинг мулкидур ва бизга бериладигани омонатдур. Омонатга хиёнат қилмай фойдаланган неъматлар ҳаққини вақтида адо этиш эса банданинг вазифасига киради. Зеро, Яратган ҳар бир бандага меҳрибон ва саҳий Зот. Шу боис, Тангри таоло ўз неъмат ва мар-ҳаматларини барчага бирдек улашади. Бироқ инсон ўз феъл-атвори, билиб-билмай йўл қўяётган хато-камчиликлари-ю, хийла ва кирдикорлари туфайли унга бериладиган ризқнинг кесилишига ўзи сабабчи бўлиб қолади.

Кези келганда яқин биродаримиз сўзларини эслашликни жоиз деб билдик: "Коммунал тўловларини вақтида тўлаб турардим. Аммо бошимизга мусибат тушиб, падарибузрукворимизни охирги манзилга кузатдик. Бир йилга қадар марҳумнинг турли маросимларини ўтказиб, тўғриси ҳеч нарса кўнглимга сиғмади. Кейин сабр ортидан ўзимни бироз қўлга олиб, яна яшашда давом этарканман, ярқ этиб қарзларим борлиги ёдимга тушди. Ўйланиб туриб, айниқса, электр қувватидан кўп ва хўп фойдалангандик, катта қарзга кириб кетгандирмиз деб хавотирландим. Шароитдан келиб чиқиб, қарзимизнинг бир қисмини бўлса ҳам тўлаб қўяйлик, деган ниятда 60 минг сўм миқдорда пул олиб, ҳудудимиздаги идорага бордим. Идора ходими ҳужжатларни солиштириб, таққослаб кўрди-да, "Ака, 54 минг сўм қарзингиз бор экан..." - деди. Очиғи, бироз ишонқирамай турдим, адашмаяпсизми, қайта текшириб кўринг-чи, дея такрор-такрор сўрадим йигитдан. Йўқ, ҳеч қандай адашадиган сабаб йўқлигини таъкидлади у.

...Шунда қувончдан ичимга сиғмай кетдим. Яратганга ҳамд айтдим. Парвардигорнинг кароматини қаранг-ки, бандаси тўғриликни ихтиёр этса Ҳақ таолонинг меҳрибончилиги-ю, мадади беқиёс бўлар экан!"

Дарҳақиқат, ҳалолликда ҳикмат кўп. Инсон қалби тўғриликка эш бўлса, унга берилган неъматлар қадрига етса, тежаб-тергаб фойдаланса, Аллоҳнинг карами кенг: бериб турган неъматларни янада зиёда қилиб бергувчидир.

Қарз борасида Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: "Набий (с.а.в.): "Бойнинг (зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдур", дедилар". Демак, моддий имкон топганидан кейин ҳам ўз зиммасидаги қарзини бермай юрадиганларни золим дейишлик тўғри бўлади. Чунки қарзга бепарво бўлган киши ҳақдорга ҳам, ўзига ҳам зулм қилади. Ҳақдор ундан ўз вақтида ҳаққини ололмагани учун зулмга учраса, қарздор ҳақни вақтида бермаслиги билан гуноҳга ботиб, ўзига зулм қилган бўлади. Қилган гуноҳларига вақтида истиғфор келтирмай, қилвир ишларини қилишда бардавом бўлган кишига эса Аллоҳ ҳам назар қилмайди, ёрдам кўрсатмайди. Натижада ундайлар ҳаётда зарур бўлган неъматлардан баҳра ололмайди. Афсусланарли томони шундаки, юқорида келтирганимиз каби баъзи бир одамлар замондан нолийдилар...

Бу сир-синоати бисёр дунёда инсон қачон ва қай ҳолатда ҳаётдан кўз юмишини билмайди. Шу боис, киши зиммасидаги бурчларини бажариб, унга берилаётган неъматларни қадрлаб, қарз-ҳаволадан ўз вақтида қутилиб, ҳар доим ўлимга тайёр туриши лозимдур.

Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг бир Ҳадисларида: "Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча Жаннатга кирмас", дейилган.

Агар инсон гарданида қарз билан вафот қилса, қарзини адо қилмагани боис Жаннатга кира олмас экан-а! Чунки қарз банданинг ҳақи бўлиб, бу ҳақни фақат ўз эгаси кечиши мумкин, холос, Аллоҳ таоло эса кечмайди...

Юқоридаги мулоҳазалардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бизга берилаётган имкониятлардан оқилона фойдалансак, зиммамиздаги моддий ва маънавий қарзларни эса ўз вақтида адо этсак ҳаётимиз тинчликда ўтади, хонадонларимизга эса барака ёғилади, иншоаллоҳ.

А.ЎРМОНОВ,

Жалақудуқ тумани бош имом хатибининг ноиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди