Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№47 дан: 17.11.2011

ТУРМУШ ЧОРРАҲАЛАРИДА

ТАҚДИР БИТИГИ

Эрта тонг ишга отландим. Ҳозиргина турмуш ўртоғим ва фарзандларимни иш-ўқишига ташлаб келган ҳайдовчимиз машина эшигини очди:

"- Марҳамат..."

Мен ўриндиққа ўтиргач, машина елдай учиб кетди. Шаҳарнинг тор кўчаларининг биридан ўтаётганимизда бир аёл кўчанинг ўртасида - машинамиз қаршисига югуриб чиқиб, таққа тўхтаб олса бўладими?! Ҳайдовчи сигнал берса ҳам аёл турган жойида тураверди. Ҳайдовчи бироз саросимага тушди. Шу пайт ўша яқиндаги хонадонлардан бирининг эшиги очилиб, ўрта ёшли бир одам чиқди-да: "Саида!" деб бақирганича аёл томон югурди. Афтидан аёл жонига қасд қилмоқчи экан.

- Тўйдим ҳаётдан, яшашни истамайман! Менинг ҳеч кимга керагим йўқ!

Аёлнинг ўксиниб йиғлаганини кўриб, машинадан тушдим. Уни тинчлантиришга уриндим. Аёл кўзларидаги ёшини артиб менга боқаркан : " - Синглим, фарзандингиз борми?.." - деди.

- Ҳа... - дедим ҳайратланиб.

- Унда... сиз... бахтли экансиз. Менинг эса болам йўқ. "Тирноққа зор"ман. Оналик бахти нима эканлигини билмайман, тушуняпсизми? У ҳам майли, хўжайиним мени одам ўрнида кўрмайди. Ўн беш йилдирки, ундан умуман, яхши гап эшитмадим. Ҳар куни ичиб келиб, уришгани-уришган.

Аёлнинг мен каби бир бегонага дил ёришидан тушундимки, оиласи нотинч...

Аёлнинг ортидан югуриб чиққан киши унинг эри экан. У биз томонга юриб келар экан: "Нималар деб валдираяпсан, Саи...да..." - деди.

Эркакни кўриб... қотиб қолдим. У Равшан эди...

Кўзларимга ишонгим келмасди. Бир унга қарайман, бир аёлга... Саида эса қайнонаси тўшакка михланиб қолганини-ю, қайнотаси вафот этгани ҳақида тинмай гапирарди. Яна нималардир деди, англай олмадим. Чунки Равшанни кўриб, тилларим ўзимга бўйсунмай қолганди.

...Равшан коллеждаги гуруҳдошим бўлган. Биз бир-биримизни севардик. Орзуларимиз бир дунё эди. У катта тижоратчи, мен эса машҳур журналист бўлишга аҳд қилгандик. Ниятларимизга бирга етамиз, дердик...

Коллежни тамомлаганимдан сўнг уйимизга совчилар кела бошлашди. Менинг мактабдаги мақолаларим орқали Равшаннинг ота-онаси яхши танир эди. Ўғли мени ёқтиришини ҳам билишарди. Бу уларга ёқмади шекилли, онаси Равшанни холасининг қизига мажбуран унаштириб қўйди. Равшан ота-онасининг раъйига қарши чиқа олмади. Иккимиз аросатда қолдик...

Бир куни онам: "- Қизим, шунча сов-чиларни қайтардик. Ҳадемай танлаш имкониятинг тугаб, дуч келганга турмушга чиқишингга тўғри келиб қолади. Кел, шу... холангнинг қўшниси Сарвар билан учрашиб кўр", - дедилар.

...Ўйлаб кўрсам, Равшанни ҳам унаштириб қўйишган, барибир мени олиб беришмайди. Қолаверса, онасининг: "Биз умри кўчада ўтадиган, уй юмушларини эплолмайдиган, яна оддий оиланинг қизини келин қилолмаймиз", деган дилни хуфтон қиладиган гапларини эшитдим.

Тўғри, Равшаннинг оиласи биздан бадавлатроқ эди. Лекин мен уй юмушларини қила олмайдиган ношуд қиз эмасдим. Онаси мен билан бир марта ҳам гаплашмай туриб, мулоҳазасиз гап-сўзларни айтгани менга алам қилиб кетди..

Ўша воқеаларни эслаб, кўзларимга мўлтираб боқиб турган онамга Сарвар билан кўришсам, кўришай, дея розилик бердим.

...Тўй бўлиб ўтди. Мен Сарвар билан бахтли эдим. Энди билсам, мен орзу қилган инсон - Сарвар экан. Уларнинг хонадонида ўқишни тамомладим. Телевидениега ишга кирдим. Ҳозир икки ўғил, бир қизимиз бор. Файзли хонадоннинг бекасиман. Турмушимиз яхши, дастурхонимиз тўкин.

Оиламнинг ширин ташвиши, севимли касбим ва мени ардоқлайдиган турмуш ўртоғим билан овора бўлиб, Равшанни эслаш ҳаёлимга ҳам келмайди.

Баъзида хотиржам бўлган рўзғоримга разм солиб кўриб, ўйлаб қоламан: ота-онанинг ризолигида ҳикмат кўп экан. Бахтли оила қуришда, албатта, севган инсонингга етишиш шарт эмас экан, асосийси, яқинларингни рози қилсанг, барчага яхшилик соғинсанг, муҳими, ҳеч кимга озор бермасанг ҳаётинг бир текис бўлиб, ҳар жойда ҳурмат топаркансан, киши. Бироқ Равшан... нима бўлганда ҳам у менинг илк муҳаббатимнинг соҳиби эди. Равшан ҳам ота-онасининг раъйидан чиқмаган, уни айбламайман ва унга ёмонликни ҳам раво кўрмаганман. Фақат уни бундай алфозда кўраман, деб сира ўйламагандим. Тақдир битиги деганлари шумикин?

Муаззамнинг дил сўзларини оққа кўчирувчи:

Мафтунабону НУРИДДИНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди