Пазанда маслаҳати
ТОРТ УЧУН СИРОП
Керакли масаллиқлар: Бир стакандан шакар ва сув, бир чимдим лимон кислотаси, 3-4 томчи эссенция.
Тайёрланиши: Идишда сувни қайнатиб, шакар қўшасиз. Суюқлик қайнаб чиққач, уни 1-2 дақиқа қайнатишда давом этасиз.
Оловдан олингандан кейин, лимон кислотаси ва эссенция солиб яна бироз милдиратиб қайнатиб оласиз.
Тайёр бўлган сироп қуруқ бисквитларни суғоришда ишлатилади. Сиропдан, албатта, совуқ ҳолда фойдаланиш керак.
"ПРЕЗИДЕНТ" САЛАТИ
Керакли масаллиқлар: Мол гўшти 200 гр, катта картошка 4 та, бодринг 4 та, тухум 4 та, лавлаги 2 та, яшил нўхат 1 банка, майонез 250 мл.
Тайёрланиши: Мол гўшти қайнатилиб, пишириб олинади. Алоҳида идишда картошка, лавлаги ҳам қайнатиб олинади. Уларга бодринг ҳам тўғраб солинади, кетидан яшил нўхат қўшилади ва майонез билан биргаликда аралаштирилади. Салат ҳар хил кўкатлар билан безатилиши мумкин.
"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.
|