Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№51 дан: 15.12.2011

ҲИСОБОТ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Андижон шаҳридаги "Ҳамкор" халқаро бизнес марказида "Маҳалла" ҳайрия жамғармаси Андижон вилоят бўлимининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда "Маҳалла" ҳайрия жамғармаси Андижон вилоят бўлими раиси И.Валиевнинг жамғарманинг 2006-2011 йиллардаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Музокараларда "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси Т.Топволдиев, Андижон тумани, Орол ҚФЙ раиси М. Ғаниева, вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи И.Мамадалиев, Республика "Маҳалла" ҳайрия жамғармаси раисининг ўринбосари С.Қутлимуродовлар сўзга чиқишиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Конференцияда "Маҳалла" ҳайрия жамғармаси вилоят бўлими тафтиш комиссияси ҳисоботи ҳамда жамғарманинг янги таҳрирдаги низоми ва ташкилий тузилмаси тўғрисидаги маърузалар тингланди. Жамғарманинг вилоят бўлими бошқаруви ва раёсат аъзолари, республика бошқарувининг навбатдаги ҳисобот - сайлов конференциясига делегатлар сайланди.

Конференцияда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳ. Кетмонов иштирок этди.

У.АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди