Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№51 дан: 15.12.2011

ФАОЛ АЁЛЛАРИМИЗ

ИСТЕЪДОД ҚИРРАЛАРИ

Ўқитувчининг бахти ўқувчилари қуршовида бўлишидадир. Бу бахтга эса шунчаки эришиб бўлмайди. Ушбу фикрнинг мағзини чақар эканман, ҳамиша ўқитувчи-ю, ўқувчилар қуршовидаги муаллимлардан бири Олтинкўл туманидаги 15-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Дилфузахон Исақованинг сиймоси кўз олдимда гавдаланади.

Изланувчан муаллиманинг истеъдод қирралари фаолияти давомида очилиб бораётгани барчага маълум. У дарс жараёнида вақтдан унумли фойдаланади, қисқа ифодада кўп фикр айта билиш маҳоратига эга. У бир неча бор "Йил ўқитувчиси" ҳамда "Энг яхши фан ўқитувчиси" кўрик-танловларининг вилоят босқичи ғолибаси бўлган. Унда ҳар бир болани дарсга жалб эта олиш қобилияти бор. Шу билан бирга талабчан. Ишни ўз вақтида бажаради. Камтар, ташкилотчи, ташаббускор, изланувчан, меҳрибон устоз...

Дилфузахон Исақова Миробод қишлоғида туғилган. 15-мактабда ўқиди. Ёшлигидан тиришқоқ, қобилиятли эди.

Юқори синфларда ўқиб юрган кезларидаёқ фан олимпиадалари, турли кўрик-танловлар ғолибига айланган. Дилфузахон келажакни мактабсиз тасаввур қилолмасди. Шу боис, унинг муаллимликка бўлган меҳри кун сайин ортиб, устозларининг яхши ҳислатларини ўзлаштиришга ҳаракат қиларди. Айниқса, меҳрибон ва талабчан устози Мамлакатхон Турғунованинг касбига садоқати, ишга фидойилиги, шогирдларига жонкуярлиги ва болажонлиги унинг қалбидан чуқур жой эгаллади. Болалик ҳаваси ўрта мактабни битиргач, қатъий қарорга айланди: "Мен албатта, ўқитувчи бўламан", дея аҳд қилди.

Мактабни аъло баҳоларга битирган қиз Андижон давлат педагогика институтига ўқишга кирди. Олий даргоҳни муваффақиятли тамомлади. Мана, 1988 йилдан буён ўзи билим олган мазкур мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаб келмоқда.

Дилфузахон Исақова мактаб ҳаёти, дарс жараёни, ўқитувчи ва ўқувчиларга мослашиш, педагогик маҳоратни ўрганиш учун қунт ва сабр-бардош билан ишга киришди. Дарсларида ўзига хос усуллар, кўргазмалардан фойдаланганлиги боис, натижалар ёмон бўлмади.

Муаллима ҳамон устозлардан ўрганишдек одатни канда қилмайди. "Устоз-шогирд" анъанасига содиқ. У Олтинкўл туманидаги 20-ИМИ она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Мунаввархон Умаровани ҳам ўз устози деб билади, ундан дарс ўтиш қонун-қоидалари, дарсни янги педагогик технология асосида ташкил қилиш, дарс ишланмаларини ёзиш, болаларга қандай муносабатда бўлиш, кўргазмали қуроллар, тарқатма материаллар билан ишлашни ўрганиб боради.

Шунингдек, ҳамкасблари Олтиной Мамадалиева, Муқаддасхон Раҳимова, Башоратхон Қамбарова, Манзурахон Сирожиддиновалар билан тез-тез тажриба алмашиб туради. Мактабда ташкил этилган "Истеъдод" тўгарагига ҳам у бош-қош. Машғулотларда у ўқувчиларга нафақат она тили ва адабиёти ҳақида, балки қўшиқ айтиш, рақс тушиш санъатини ҳам ўргатиб боради. Шу ўринда айтиш жоизки, муаллима мақом қўшиқларни маромига етказиб куйлайди. Мактабда, қишлоқда ўтаётган ҳар бир тадбирнинг қизиқарли бўлишида унинг муносиб ҳиссаси бор.

Дилфузахоннинг иш тажрибаси айни чоқда республика Халқ таълими вазирлиги услуб бирлашмаси томонидан ўрганилиб, юқори баҳоланди. Муаллиманинг бундай муваффақиятлари нафақат оила аъзолари, балки бутун мактаб жамоасини қувонтиради. Қолаверса, юрт равнақи учун фидойи ёшларни тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Мушарраф ОХУНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди