Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№51 дан: 15.12.2011

БИЗНИНГ СУҲБАТ

АЁЛЛАРИМИЗ ЯНАДА ФАОЛ БЎЛАДИ

Вилоятимизда хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишда Мар-ҳамат туманида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Шу хусусда туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зуҳра опа Дадажонова билан суҳбатда бўлдик.

- Хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг фаолиятларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар хусусида тўхталсангиз?

- Кейинги йилларда туман хотин-қизлар қўмитасининг туман ФХДЁ бўлими, ИИБ, тиббиёт бирлашмаси, бандликка кўмаклашиш ҳамда Маънавият-тарғибот марказлари ва бошқа қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Юртбошимиз фармонлари, ҳукумат қарорлари ҳамда Давлат дастурларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган саъйи ҳаракатлари самараси ўлароқ барча жабҳаларда хотин-қизларнинг фаоллиги ортиб бормоқда. Айниқса, маҳалла фуқаролар йиғинлари диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг билим, тажриба ва малакаларини юксалтириш мақсадида "Маслаҳатчи мактаби" ташкил қилинди, хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга банклардан кредитлар олишга кўмаклашиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, касаначиликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маҳаллаларда, ўқув юртларида ҳар бир оилада соғлом ва маънавий барқарор муҳитни вужудга келтириш, вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш, ўз жонига қасд қилиш, одам савдоси, гиёҳвандлик каби иллатларга барҳам бериш, умуман, аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган давра суҳбатлари, кенг кўламли тушунтириш ва тарғибот ишлари мунтазам равишда олиб борилди.

Олиб борилаётган ишлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

- Оиланинг баркамоллигида тиббий кўрикнинг ҳам аҳамияти катта. Шундай эмасми?

- Албаттта. Бу борада ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамкор ташкилотлар кўмагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги "Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақида"ги 365-сонли қарорига асосан, маҳалла, корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтишининг аҳамияти ва моҳияти хусусида давра суҳбатлари ташкил этмоқда.

Шунингдек, ФХДЁ бўлими, ҚВП, поликлиника, туғруқхоналар қошида "Ёш ота-оналар мактаби", касб-ҳунар коллежлари ва ҚФЙларида эса "Ёш оила мактаблари" ташкил этилиб, тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, аҳоли, туғиш ёшидаги аёллар ва ўсмирлари тўла тиббий кўрикдан ўтказилди. Турли касалликлари аниқланган шахслар соғломлаштиришга жалб этилди.

Махсус дастур асосида Шукурмерган, Қорақўрғон, Қорабоғиш ҚФЙ ва Марҳамат шаҳар ўрамидаги маҳаллаларда аёллар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Ўрганишлар натижасида жойлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли тадбирлар белгиланиб, амалга оширилмоқда.

- Юртбошимиз ташаббуси билан Янги - 2012 йил "Мустаҳкам оила йили" деб аталди. Бунга сиз қандай муносабат билдирасиз?

- Дарҳақиқат, истиқлолга эришганимиздан кейин ҳар бир йил маълум ном билан аталиши анъанага айланди. Бунда она ва бола, аёллар саломатлиги муҳофазаси, оила мустаҳкамлиги, инсон манфаатлари, умуман ижтимоий ҳимояга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги эътиборга молик. Жумладан, 2012 йилнинг "Мустаҳкам оила йили" деб эълон қилиниши нафақат оилаларни мустаҳкамлаш, балки ана шу жараённинг энг фаол иштирокчиси бўладиган аёлларга кўрсатилаётган эътибор ҳамдир. Бу албатта, хотин-қизлар қўмиталари зиммасига катта масъулият юклайди.

Мустаҳкам оила, деганда, энг аввало, уй бекалари - аёлларимизни тушунамиз. Зеро, оилаларнинг тинчлиги, барқарорлиги, мустаҳкамлиги муҳтарама опа-сингилларимизга кўп жиҳатдан боғлиқ. Шу маънода яқинлашиб келаётган 2012 йилда аёлларимизнинг ҳар қачонгидан ҳам фаол бўлишларига асло шубҳа йўқ.

- Суҳбатингиз учун раҳмат.

Суҳбатдош:

Зулҳумор АКБАРОВА


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди