Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№51 дан: 15.12.2011

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИНГ 20 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН

УРУШ ВА ТИНЧЛИКДА КЕЧГАН УМР

Андижон шаҳридаги Шоҳжаҳон кўчасида пиру бадавлат бир оила яшайди. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, I гуруҳ ногирони Насриддин ота ва Ёрқиной ая хонадонида саккиз фарзанд - уч ўғилва беш қиз вояга етди. Бугун тўқсон ёшдан ўтган Насриддин ота Каримовнинг 45 нафар набираси, 40 га яқин чевараси бор.

1920 йилда таваллуд топган Насриддин Эски шаҳардаги 13-мактабда ўрта маълумот олади. Сўнгра колхозда табелчи бўлиб ишлай бошлайди. Кейинчалик пахта пункти (ҳозирги пахта заводи)да ишлайдиган отасига ёрдамчи бўлиб ишга жойлашади.

Мудҳиш уруш бошланганда Насриддин алпқомат йигит бўлиб етишганди. У ўша пайтдаги Жумҳурият маҳалласидан урушга жўнатилади. Улар борган бир эшелон ёш аскар Украина фронтига тушади. Шундан кейин Украина фронти бўйлаб уларнинг жангавор фаолияти бошланади.

Аввалига оддий аскар бўлган Насриддин абжирлиги, ташаббускорлиги туфайли унга взвод командири ёрдамчиси вазифаси юклатилади. Уларнинг пиёда аскарлар қисми Польша, Чехославакия каби давлатларнинг шаҳарлари орасидан ўтиб, душманни тобора ичкарига улоқтириб борарди.

Албатта, бу йўлларда кўплаб қурбонлар ҳам берилади. Қадрдон бўлиб қолган қанча-қанча сафдошларидан жудо бўлган Насриддин ака эса икки марта ярадор бўлади. Бу пайтга келиб, фронт чизиғи бўйлаб уруш олови сўна бошлаган, фашизм қўшинлари таслим бўлганди. Ҳамма қатори Насриддин ака ҳам ўз юрти Ўзбекистонга - жон Андижонига қайтади.

- Навоий боғининг ёнида Оқ уй деб аталадиган айлана қилиб қурилган кўҳна меъморий обида бор эди. Ўшанинг ёнида бир чойхона бўларди. Поездан тушдим-у ўша ерга бордим. Хотиржам ўтириб чой ича бошладим. Ахир бир неча йилдирки, хотиржам на овқатланган, на ухлай олган, на ҳордиқ чиқара олган эдим. Йўлларда гоҳида оч қолардик, ҳатто сув топа олмаган кезларимизда йўлимиздан чиқиб қоладиган кўлмаклардан ҳовучлаб сув олиб ичиб кетаверардик. Сувнинг қадри шундай билинган эканми, зилолдек сувлар оқиб турган ариқларимизга ахлат тўкаётган кимсани кўрсам чидаб тура олмайман, - дейди ота майинлик билан.

Тинч меҳнат даври бошлангач, ўша ишлаган жойи - Пахта заводида фаолият кўрсата бошлади. Уйланди. Бирин-кетин ўғил-қизлар - Ҳамидилло, Ҳабибилло, Мавлудахон, Мунаввархон, Мақсудахон, Муножатхон, Муяссархон, Ҳалилиллолар дунёга келди. Улар вояга етишиб бири ота касбини танласа, иккинчиси ўқитувчиликни хоҳлади, учинчи бири эса тадбиркор бўлди.

Мустақиллик биз кексаларга ҳам кўп неъматлар берди. - дейди отахон шукроналик келтириб. - Юртимизнинг ҳар бир улкан байрамида албатта йўқлашади. Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Хотира ва Қадрлаш кунларида эса алоҳида зиёфатлар уюштирилиб, совға-саломлар инъом этилади. Нафақаларимиз эса йилдан- йилга ортиб бормоқда. Юртбошимиз, вилоятимиз раҳбарлари кам бўлмасин.

Ота ва буви бугунги ёшларни дуо қилишдан чарчашмайди. Бугунги тахликали замонда ҳамиша огоҳлик билан яшашга чақиради. Ҳар хил оқиму унсур гуруҳларга қўшилиб қолишдан огоҳлантириб туради.

- Ҳеч уруш бўлмасин, фарзандлар камолини кўриш бахти барчага насиб этсин. Юртимиз тинч бўлсин, ёмонларга инсоф берсин...

Восит АҲМАТХОНОВ

Суратда: Насриддин ота

Каримов сафдошлари билан

(ўнгдан биринчи, 1989 йил).


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди