Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№51 дан: 15.12.2011

ДИЛНОМА

НАЗМ ГУЛШАНИДАГИ ГЎЗАЛ ЗЕБУННИСО

Зебуннисобегим 1639 йилда Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида дунёга келган. У Ҳиндистонда ҳукм сурган Темурийлардан машҳур Бобур Мирзонинг чевараси Аврангзеб Оламгирнинг қизи бўлган. Ёшлигидан шеъриятга ошно бўлган. У ўша даврнинг машҳур олими, Муҳаммад Ашраф Испахоннинг тарбиясида забардаст шоира, олима, созанда ва хаттот бўлиб етишади.

Зебуннисо илмга, илм манбаи бўлган китобга ихлоси баландлиги боис, "Менинг ёрим ҳам китоб, бахтим ҳам китоб, ҳатто Жаннатим ҳам китоб-дур", дея ёзади. Бу сўзлар орқали у ҳамма нарсадан китобни устун қўйишини, бахт манбаи сифатида китобни улуғлашни яққол намоён этган. Зебуннисо нафақат шеърда, балки ҳусн бобида ҳам тенгсиз эди. Унга оғиз очган, кўришни хоҳлаган ошиқ шаҳзодалар, шоирлар-у задогонларга у шундай дея жавоб қайтарар эди:

" - Дур суҳан пинҳон шудан монанди бу дар барги гул,

Майли дидан ҳар ки дорад дар суҳан бинад маро".

Яъни: " - Гулнинг ҳиди ўз япроқларига яширингандек, мен сўзда яширинганман кимнинг кўрмоққа майли бўлса, мени сўзда, шеърда кўрсин".

Дарҳақиқат, нафис, такрорланмас гўзал шеърлари Зебуннисонинг бутун феъл-атворини, ҳуснини намоён этади. Бунга яна бир мисол тариқасида у бир шеърида:

" - Гарчи ман Лайли асосан билчу Мажнун дар хавост,

Сар ба саҳро мезанан, лекин хаё занжири рост".

Яъни: " - Лайли зотидан эмас-да, дилда Мажнунча ҳаво, тоғу-тош кезгум келур, лекин йўлим тўсгай хаё," деб ёзади. Ушбу шеърида йигитларга хос ҳислатни ҳам ўзида мужассамлигини, юрт кезишни, қийинчилик билан тоғу-тош кезишни хоҳлашини, аммо бунг ҳаёси йўл қўймаётганлигини баён қилади ва шу шеърнинг охирида:

" - Духтари шохам ва лекин ру ба фахр овардам,

Зебу зийнат бас хаминан номи ман Зебуннисо".

Яъни: - Шоҳ қизи бўлсам-да қилдим фақр йўлин ихтиёр,

Бас бу менга зебу-зийнат ким отин Зебуннисо.

Ушбу жумлаларда Зебуннисо бу дунёнинг ўткинчи бойлигига ружу қўймаслигини, бундан кўра фақирликни афзал кўришни англай олишимиз осон. Яна у илоҳиётга оид бир асар ёзиб, уни устозига бағишлаган экан. Хуллас, ўз замонасининг илғор вакиласи - Зебуннисобегим муслима, санъатга, илмга ўзини бағишлаган, форс ва араб тилида ижод қилган бетакрор шоира эди.

Ҳур фикр, доно Зебуннисонинг ҳаёти ва фаолияти бугунги кун ёшларига ибрат бўла олади. Ундаги юксак инсоний фазилатлардан ҳар бир қиз андоза олса, шубҳасиз, юртга муносиб хизмат қиладиган фидойи инсон бўлиб камол топади.

Дилоромой ИСМАНОВА,

"Журналистик маҳорат маркази"

тингловчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди