Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 22.12.2011

ТАВСИЯ

ХАРИДДА АДАШМАНГ!

АГАР ТЕРИДАН ТАЙЁРЛАНГАН МАҲСУЛОТ СОТИБ ОЛМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ, ҚУЙИДАГИЛАР ЁДИНГИЗДА БЎЛСИН.

Куз-қиш мавсумида аксарият опа-сингилларимиз тери маҳсулотларидан тайёрланган куртка, плашч сингари либосларни, шунингдек, сумка ва пойабзаллар харид қиладилар. Хўш, уларни харид қилишда нималарга эътибор қаратиш зарур?

АВВАЛО СИФАТИГА...

Сифатли табиий теридан тайёрланган маҳсулот харид қилсангиз, сизга узоқ йиллар хизмат қилади. Қолаверса, ортиқча эҳтиётламасангизҳам уриниб, титилиб кетмайди. Маълумки, табиий тери маҳсулотларининг асосий турига қорамол, қўй, эчки, от ва чўчқа кабиҳайвонларнинг ишлов берилган терисидан тикилган маҳсулотлар киради. Айримҳолларда кийик, туя, ёввойи эчки, тўнғиз, китлар терисиданҳам кийим-бош ва пойабзаллар тайёрлашда фойдаланилади.

Қўй териси энг майин териҳисобланиб, унинг "маҳаллий", "яйлов" ва "нозик" каби турлари мавжуд.ҳар қандай тери гистологик тузилмасига эга бўлиб, эпидермис, дерма, тери ости ёғ қатламидан иборат бўлади. Ишлов берилган тери юқорида таъкидланганидек, пойабзал, кийимлар ишлаб чиқаришда кенг ишлатилади. Бундай маҳсулотлар гигиена талабларигаҳам тўлиқ жавоб бериши керак.

Яъни, тери маҳсулотларига қўйиладиган гигиеник талабларга кўра, улар ҳаво ўтказувчан, химик зарарли қўшимчаларсиз ишлов берилган бўлиши лозим. Киши саломатлигини таъминлашда ана шу жиҳатлар муҳим аҳамият касб этишини асло унутманг.

Асл, тоза тери олов ёқиб кўрилганда ёнмайди, ёқимсизҳид чиқармайди. Буюмнинг (заҳирага қўйилган) бўлаги оловга тутилганда озгина тиришиши, тортишиши мумкин холос. Бундан ташқари, майин бўлади, ёрилмайди, чўзилмайди, қанча кўп фойдалансангизҳам охори тўкилмайди. Шунингдек, турли об-ҳаво шароитига чидамли бўлиши билан бирга, сувга, терлашга, намликка, чангга қарши мустаҳкамликка, иссиқликни сақлаб туриш хусусиятларига эга бўлади.

Сунъий терини ушласангиз дағал бўлади, оловда эса эриб, бадбўйҳид таратади.

РАНГИ ВА ЎЗИНГИЗГА МОСЛИГИГА...

Харид қилган либосингиз, бўй-бастингизга мос, қулай, чиройли кўринишга эга бўлиши керак. Айниқса, унинг рангиҳам муҳим аҳамиятга эга. Агар Сиз қорачадан келган бўлиб, қора рангли куртка кийиб олсангиз, сизга бироз ярашмаслиги, "ярқ" этиб кўзга ташланмаслигингиз мумкин. Шу боис, ўзингизга ёқадиган эмас, балки ярашадиган рангдаги либосни танлаганингиз маъқул. Ана шундай либос шубҳасиз, сизга кўрк ва салобат бахш этади.

Бундан ташқари, куртка ёки плашчнинг узун-калталигига, яъни бўйингизга мослигигаҳам алоҳида эътибор қаратинг. Ёшингизга хос бичимдаги, бўй-бастингизга мос, ярашимли либосда Сиз янада кўркам ва гўзал кўринишга эга бўлишингиз аниқ.

Харидор сифатида машҳур, истеъмолчиларнинг ишончини оқлаган ишлаб чиқарувчи фирмалар маҳсулотини танлаганингиз маъқул, қолаверса, ана шу маҳсулот ёрлиғинингҳақиқийлигига, албатта, ишончҳосил қилинг.

Қадрли опа-сингиллар! Ушбу тавсия ва маслаҳатлар Сиз учун балки янгилик эмасдир. Шундай бўлса-да, уларни эслатма ўрнида қабул қиласиз, деган умиддамиз. Мақсадимиз: теридан тайёрланган маҳсулотларниҳарид қилишда адашмаслигингизни хоҳлардик.

Тайёрловчи:

РаъноҳАЙИТБОЕВА


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди