Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2012

ЯНГИ ЙИЛ ҚУТЛОВИ

Муҳтарама опа-сингиллар, меҳрибон онахонлар, азиз ҳамюртлар!

Сизларни кириб келаётган - Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан - "Мустаҳкам оила йили", деб номланган Янги - 2012 йил билан қизғин муборакбод этамиз.

Янги йил барчангизга қувонч, бахт-саодат, улкан ютуқлар олиб келсин. Юртимиз ва халқимиз учун янада баракали, барқарор тинчлик ва юксалиш йили бўлсин.

Ҳаммамизга яхши маълумки, юртимиз ҳаётининг барча жабҳаларида, айниқса, хотин-қизларнинг турмуш фаровонлигини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ишонч билан айта оламизки, ана шундай хайрли ишлар кўлами янги йилда янада ортади.

Янги - 2012 йил ҳар бир хонадонга шодлик, файзу барака келтирадиган, одамларимиз ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлайдиган, бир сўз билан айтганда халқимиз, хотин-қизларимиз учун хайрли йиллардан бири бўлсин.

Азиз опа-сингиллар! Бугунги шодиёна кунда барчангизга, энг аввало, тани сиҳатлик, узоқ умр, оилангизга тинчлик-тотувлик, дастурхонингизга қут-барака, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда омадлар тилаймиз.

Янги йилингиз қутлуғ бўлсин!

Андижон вилояти

хотин-қизлар қўмитаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди