Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2012

Дил номалари

ҚУТЛУҒ ЙИЛ БЎЛСИН

- 1996 йилдан вилоят божхона бошқармасида хизмат қилиб келаман. Шу давр мобайнида турли лавозимларда сидқидилдан меҳнат қилдим. Ҳозир тизимда ходим, жамоатчилик асосида хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси, ОАВ билан ҳамкорликда иш олиб борувчи масъул сифатида фаолият кўрсатиб келаман.

Олиб бораётган хизматларим юқори баҳоланиб, мамлакатимиз мустақиллиги айёмлари арафасида "Ўзбекистон Мустақиллигининг 15 йиллиги" ҳамда "Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллиги" эсдалик нишонлари билан тақдирландим.

Мен меҳнат фаолиятимни педагог сифатида бошлаганман. Кейинчалик божхона тизимига ўтиб, ҳаётимни шу соҳага бағишладим.

Айтиш жоизки, Мустақиллик йилларида божхона фаолияти такомиллашиб, тизим тубдан ислоҳ қилинди. Республикамиз ҳудудига товарлар олиб келиш, олиб чиқишни тартибга солиш, бу борада фуқароларга ёрдам кўрсатиш, шу йўналишдаги қонун ҳужжатларини аҳолига тушунтириш бизнинг асосий вазифамиздир. Бир сўз билан айтганда, божхона хизмати мамлакатимиз иқтисодий суверинетини ҳимоя қилишни таъминлайдиган муҳим давлат ташкилотларидан бири ҳисобланади.

Шу жиҳатдан ғоят масъулиятли соҳада хизмат қилаётганим қалбимни ифтихорга тўлдиради. Ана шу туйғу мени юртимиз равнақи, халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлаш йўлида астойдил меҳнат қилишга ундайди.

Фурсатдан фойдаланиб, янги - 2012 йил арафасида юртдошларимизга тинчлик-омонлик, оилавий бахт, дастурхонларига қут-барака тилайман. Аллоҳ юртимизга тинчлик, осойишталикни ато қилсин. Янги йил барчамизга қутлуғ йил бўлсин.

Тўхтахон ПИРМАТОВА,

Вилоят божхона бошқармаси ходими, подполковник.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди