Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2012

УСТОЗЛАРИМ ИШОНЧИНИ ОҚЛАЙМАН

Якунланган йил менга энг катта орзуларимдан бири ушалган йил сифатида қадрлидир. Чунки шу йили Андижон давлат университетини тамомлаб, мактабда - меҳнат фаолиятимни бошладим, ўзим орзу қилган шарафли касб - ўқитувчилик касбини эгалладим.

Ҳар куни мактаб остонасидан ўтар эканман, қалбимда фахр, ғурур туйғуси ва масъулият ҳисси пайдо бўлади. Ўқитувчи бўлиш - мен учун имкониятлар эшигининг очилишидир.

Аҳил, бир-бирларига кўмак берадиган, айниқса, мен сингари ёш мутахассислардан ўз ёрдамларини аямайдиган жамоада ишлаётганлигим менинг бахтим ва омадимдир.

Мен Ватан равнақи йўлида сидқидил меҳнат қилишга, ёш авлодни Ватанга садоқатли, юксак аҳлоқли, маънавиятли ва маърифатли инсонлар қилиб тарбиялаш учун бор имкониятларимни ишга соламан.

Янги йилда ўз олдимга улкан режаларни қўйганман. Аввало, магистратурага ўқишга кириб, илмий иш қилиш ниятидаман. Бунинг учун бор билим ва маҳоратимни ишга соламан. Устозларимнинг ишончини албатта оқлайман.

Янги йил барчага омад, қувонч келтирадиган йил бўлсин!

Динора МАТМУСАЕВА,

Андижон шаҳридаги 36-умумтаълим

мактаби ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди