Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2012

АЁЛНИНГ БАХТИ ОИЛАДА

Оиламиз - байналмилал оила. Қайнотам Шавкатжон ака - ўзбек. Қайнонам Гулнорахон - татар миллатининг вакиласи. Мен эса қирғиз қизи, шу оиланинг суюкли ўғли Амир билан севишиб турмуш қурганман. Оиламиз меҳр-муҳаббат асосига қурилган. Шунинг учун уни мустаҳкам сақлашга, унда соғ-лом, барқарор муҳит яратишга аҳд-паймон қилганмиз.

Кўз тегмасин, бахтимдан нолимайман. Оилада ўрним, қадрим, ҳурматим бор. Севган касбга, ҳунарга эгаман. Ҳозир "Эркиной" гўзаллик салонини ўзим мустақил очганман. Россия давлати, Бишкек ва Қозон шаҳарларидаги гўзаллик салонларида бўлиб, иш ўрганганман. Шаҳар марказидан ҳокимимиз ёрдами билан жой ажратиб берилган. Икки қаватли бинони муҳташам қилиб, замонавий услубда таъмирладик. Бу ишларда мени оилам, қайнона-қайнотам қўллашди. Мен улардан чексиз миннатдорман. Эндиликда улар яратиб берган шарт-шароитлар туфайли шаҳримиз хотин-қизларининг янада зебо бўлишларига кўмаклашмоқдаман, қатор шо-гирдлар тайёрлаяпман.

Ҳа, аёлнинг оилада тинчи бўлсин экан. Энг аввало, бахтини, ишончини топса, оиласи тинч ва мустаҳкам бўлавераркан. Янги - 2012 йил юртдошларимиз, хусусан, вилоятимиз хотин-қизлари учун ҳар бир соҳада тўкис йил бўлсин. Барча эзгу ниятли инсонларни Янги йил байрами билан табриклайман.

Эркиной АБЖАМИЛОВА,

Хонобод шаҳридаги

"Эркиной" гўзаллик салони раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди