Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2012

ЧИМ УСТИДА ХОККЕЙ

"АНДИЖАНКА"НИНГ ДОВРУҒИ ТИКЛАНАДИ

Бир неча йилдирки, Андижон шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тасарруфида чим устида хоккей бўйича қизлар жамоаси фаолият кўрсатиб келмоқда.

Якунланган йилда жамоа ўзининг чиройли ўйинлари билан Ўзбекистон чемпионати, мамлакат кубоги ва бошқа қатор мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди. Андижонлик қизлар спортнинг ушбу тури бўйича республикамизда энг кучлилардан эканликларини намойиш этдилар.

Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бир неча тур доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида хоккейчи қизларимиз учинчи ўринни эгаллаган бўлса, сентябрь ойида Самар-қандда 21 ёшгача қизлар ўртасида ўтказилган республика чемпионатида фахрли биринчи ўринга сазовор бўлдилар.

- 2011 йил жамоамиз учун омадли йил бўлди, - дейди чим устида хоккей бўйича вилоят терма жамоаси бош мураббийи Илдар Сагадеев. - Самарқанд шаҳрида 3-8 ноябрь кунлари ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақаларида жамоамиз барча рақибларидан устун келиб мамлакат биллур совринини қўлга киритди. Финалда қизларимиз Самарқанд вилояти жамоаси устидан 2-0 ҳисобида ғалаба қозондилар. Эришилаётган муваффақиятларимиз албатта, жамоанинг аҳиллиги, ўз устида тинимсиз ишлашлари самарасидир.

Дарҳақиқат, қўлга киритилган ютуқларда жамоа ҳар бир аъзосининг муносиб ҳиссаси бор. Айниқса, Александра Седих, Камила Сагадеева, Анастасия Мирзаева, Барчиной Абдурасулова, Анастасия Кузнецова, Холисхон Мадраҳимова, Лола ва Комила Мамадалиевалар, Шоҳиста ва Зарина Рустамбекова, Гулшода Солижонова, Маҳдия Собировалар, шунингдек, дорбозабонлар Нигора Тангриева ва Амелья Седихларни алоҳида эътироф этиш жоиз.

Жамоанинг аксарият ўйинчилари мамлакатимиз терма жамоасига аъзо ва номзод ҳисобланадилар. Моҳир ўйинчиларимиз Холисхон Мадраҳимова ва Александра Седихлар сентябрь ойида Малайзияда ўтказилган Осиё кубоги ўйинларида терма жамоа таркибида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.

- 2012 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз, - дейди жамоанинг тажрибали ўйинчиларидан бири Лола Мамадалиева. - Ана шу мақсадга эришиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Бир пайтлар Мирон Димитеревич Ким етакчилигида собиқ иттифоқ чемпионлигини қўлга киритиб, нафақат иттифоқ, балки халқаро миқиёсда катта шуҳрат топган "Андижанка" жамоасининг бугунги давомчилари - ёш, гўзал қизларимиз жамоанинг ўша даврдаги довруғини тиклашларига, Андижонимиз, юртимиз шуҳратини янада баланд кўтаришларига ишонамиз.

Янги йил жамоа учун омадли ва муваффақиятли йил бўлишини тилаб қоламиз.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.

Суратда: жамоа аъзолари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди