Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2012

АДОЛАТ ТАНТАНАСИ - ЭРТАКЛАР ТИМСОЛИ

Вилоят "Лола" қўғирчоқ театри узоқ йиллардан бери самарали фаолият кўрсатиб келади. Театр жамоасининг асосий мақсади болажонларга қизиқарли, ранг-баранг қўғирчоқ театрлари намойиш этиш орқали уларнинг қалбига яхшилик, эзгулик уруғларини қадаш, кичкинтойларимизни хушнуд этишдир.

- Театримиз айни пайтда Нозимжон Ашуров раҳбарлигида фаолият олиб бормоқда, - дейди қўғирчоқ театри бош режиссёри ёрдамчиси Рашид Чўққиев. - Бош режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Баҳодиржон Жабборов ҳамда болалар психологиясини яхши тушуниб олган 8 нафар актёрларимизнинг меҳнати билан кичкинтойлар учун ажойиб эртаклар саҳналаштирилмоқда. Айниқса, актёрларимиздан Дадажон Отажонов, Қудратилло Парпиевларнинг бош ролларини моҳирона ижро этиши, Дилноза Парпиева ва Дилноза Норматоваларнинг қаҳрамонларни ўзига хос жонлантира олишлари мақтаса арзигуликдир. Шу билан бир қаторда эртак манзараларини тайёрлаб берувчи рассомимиз Альфия Жабборованинг меҳнати ҳам эътиборга молик.

"Лола" қўғирчоқ театри томонидан ҳозиргача кўплаб спектакллар намойиш этилган бўлиб, шулардан "Бахт қуши", "Рўмолчадаги қиз", "Мусиқали чойхона", "Ўткир шохли буқача" асарлари, айниқса, болажонлар учун манзур ва мароқли бўлди. "Майсазор", "Ферда лақабли кучукча", "Исқирт ўрдакча" каби бир қатор қўғирчоқ театрларини қўйиш Янги - 2012 йил режасига киритилган.

- Болажонлар учун янги йил туҳфамиз бисёр, - дейди Р.Чўққиев суҳбат давомида. - Бу йил ҳам ҳар йилгидай "Президент арчаси" байрамида ўзимизнинг ажойиб қаҳрамонларимиз билан уларнинг хизматида бўламиз. Қолаверса, 15 кун мобайнида "2011 йилнинг энг охирги эртаги ёки Аломатхоннинг янги хангомалари" деб номланган эртагимиз билан болажонларни хушнуд этамиз. Унда Қорбобо ва Қорқиз, Ялмоғиз, Бўри ва Тулки каби қаҳрамонларимиз иштирок этади. Аввалига салбий қаҳрамонларимиз ёвузликларни ният қиладилар. Аммо ижобий қаҳрамонларимиз кўмагида бу ёвузликларга чек қўйилади. Адолат тантана қилади. Салбий қаҳрамонлар ўз айбларига иқрор бўладилар.

Театр жамоаси бу саҳна асари 2011 йил билан хайрлашиб, 2012 йилга қадам қўяётган болажонлар кўнглида байрам шукуҳи уйғотади. Уларнинг қалбида ҳамиша ёмонликдан чекиниб, олам узра фақат яхшилик уруғини сочиш зарур, деган тушунчани пайдо қилади. Бу албатта, уларнинг ҳаётига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз, қолаверса, намойиш этилаётган асарлар кичкинтойларнинг дунёқарашларини бойитишга хизмат қилади.

Улуғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди