Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2012

(ҚАТРА)

ҚОРБОБО ВА ҚОРҚИЗ

Қорбобо ва Қорқизнинг ташрифи азал-азалдан одамларга, айниқса, болаларга завқ-шавқ бағишлаган. Шодликлар олиб келган...

Янги йил байрамлар сардори, бошланажак янги ҳаётдан нишона. Янги йилнинг энг кўркам безаги - Қорбобо билан Қорқиздир. Улар Янги йил кунига одамлар ҳузурига узоқ-узоқлардан, қалин, қорли ўрмонлардан, баланд-баланд тоғлардан ўтиб, яхши ниятлар билан келишади. Баланд, турли ўйинчоқлар билан безатилган кўм-кўк арча атрофига уларнинг кириб келишлари ҳаммага, айниқса, болаларнинг шодлигига шодлик қўшади. Қорбобонинг узун соқоли-ю, мўйлаби, бошидаги оппоқ қалпоғи ўзига ярашгандан ярашиб туради. Қорбобо катта қопдаги совғалари-ю, узун ҳассасидан сеҳргарга ўхшаб кетади. Набираси Қорқизнинг узун, малла сочи белида тўлғонади. Оқ либоси чиройига чирой қўшади. Жарангдор ва ширали овози болаларни ўзига мафтун этади, сеҳрлаб қўяди. Арча атрофида шеърлар, ашулалар айтганларга, рақс тушганларга, улар бажонидил совғалар тарқатишади. Болалар билан сакраб-сакраб ўйнашади. Ҳамма хурсанд, ҳамма шод. Кўнгиллар обод, Янги йил эса эшик қоқади...

...Янги йилнинг эрта тонги. Атрофда қаҳратон совуқ ҳукм суради. Таажжублиси, Қорбобо ва Қорқиз қаёққадир ғойиб бўлишган. Ҳамма ҳайрон - улар қаёққа кетишган?..

Болалар Қорбобо ва Қорқизни соғинишади. Момиқ қордан Қорбобо, Қорқиз ясашади. Қорбўронлар ўйнашади. Оппоқ лайлакқор тинимсиз ёғади. Юзингизга, киприкларингизга қўниб, сизни қитиқлайди. Кафтларингизни очиб тутмоқчи бўлсангиз, бекинмачоқ ўйнаётгандай бир зумда эриб кетади - ғойиб бўлади. Тутолмайсиз, чарчаб қоласиз. Лекин Қорбобо ва Қорқиз топилмайди, ҳеч ким топа олмайди. Чунки улар энди ўзга юртларга кетишади. Ахир, бошқа жойларда ҳам Қорбобо ва Қорқизни интиқ кутаётган болажонлар кўп-да!

Лекин Янги йил арафасида улар ҳадя этган шодликлар, хурсандчиликлар - бебаҳо бахт одамлар билан йил бўйи ёнма-ён юради, уларга ҳамроҳ бўлади...

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди