Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2012

Шеърият гулшани

ГУНОҲКОР ЎЗИМ

Юрагим талпинар сен томон,

Мендан умрбод кечсанг-да, жоним.

Меҳринг тафти-ла яшайман ҳамон,

Афсус, қадрингга ета олмадим.

Нодонман, севгингни ўйин билибман,

Жилмайиб боқсанг-да, кўзинг тўла ёш.

Бахтдан сўзласанг, сендан кулибман,

"Йиғламайман, - дединг, Сиздан айрилсам".

Айрилдим ўша кун, буткул айрилдим,

Энди-чи, қон йиғлаб ўтарман ўзим.

Гуноҳкор эканман, кечир севгилим,

Фақат мени қарғама, қарғама, гулим...

Нортожи ИСАҚУЛОВА, Қўрғонтепа тумани.

ЁДИНГДАМУ?

Ёдингдаму, илк бор биз учрашган жой?

Шўі аніору маъюс мажнунтол.

Ёдга солар ўтсам такрор ва такрор,

Ўша гўзал аніор, маъюс мажнунтол.

Энди багрим эзар, боқсам бу не іол,

Сени сўроқлайди дардкашим аніор.

Олиб кетгин, ишқ гардин іам олақол,

Менга іамдард сенму ёлгиз мажнунтол?

Севгимизга гувоі, гувоі сирларга,

Бахт тиларди, іатто сену бизларга.

Энди ташлаб кетдинг бизни кимларга?

Мендек гамга тўлди аніор, мажнунтол.

Келсам яна сен йўқсан, йиглайди кўнгил,

Бўм-бўш энди ўша жой, атроф іафахол.

Сирларимдан огоі гўша - қадрдон манзил,

Дардим билар ёлгиз аніор, мажнунтол.

Дилдора ХУШБАҚОВА, Жалақудуқ тумани.

СОҒИНЧ

Дарахтнинг баргидек севгим іам хазон,

Ишқнинг озоридан юрагим сарсон.

Кузнинг ёмгирларин қучиб багрингга,

Согинчимни іис қил, жонгинам бир он.

Осмонда юлдузлар порлаган кеча,

Васлингни кўришга интилдим неча.

Согинчлардан юрак қонлар ютади,

Сенсиз хазонларга тўлган торкўча.

Нозима ХЎЖАМОВА, Асака тумани.

ЯНГИ ЙИЛ

Орзуларга қанот, оппоқ қор,

Рангин ўйлар, рангин тилаклар.

Янги йилнинг таровати-ла,

Ҳаяжонга тўлар юраклар.

Кумуш рангга бурканар боғлар,

Дилда шодлик, севинчлар лим-лим.

Сен - онажон Ўзбекистонга,

Хуш келибсан, энг яхши йилим!

Гулируҳсор МАМАТҚУЛОВА, Избоскан тумани.

ҒУНЧАНИ СИНДИРМА, ГУЛ БЎЛМОҒИ БОР...

Нилуфар ДАВИДОВА - Бўз туманидаги Янги ҳаёт қишлоғида туғилган. Фарғона давлат университетини тамомлаган. Ҳозирда "Ҳамкорбанк" матбуот хизмати бўлимида фаолият юритиб келмоқда.

Юртимиздаги машҳур хонандалар томонидан унинг юзга яқин шеърлари қўшиқ қилиб куйланган. Айни кунда "Қора атиргул" номли китоби чоп этилиш арафасида.

Жаннатим - онам

Соддадил онам-а, қалбигул онам,

Хокисор бўлмаса, бунча кўнглингиз.

Хавотирсиз ўтган кунингиз борми,

Борми... беіаловат бирор тунингиз.

Қадоқ қўлларингиз тафти бўлакча,

Бугун іам шу тафтни согиндим бирам.

Борсам-да - бормасам менга илиниб,

Дастурхон четида тузу насибам.

Согинтирмай тез-тез келиб тур, дейсиз,

Ишларим жуда кўп-баіонам тайин.

Обрўси тогдайин ёт опаларни,

Іар кун йўқлаганим- қандоқ айтайин.

Бошимга иш тушса, бораман йиглаб,

"Болалатиб" минг бор армонингизни.

Йилда бир янгилаб беролмайман гоі,

Тандир куя теккан рўмолингизни.

Қадрдон ижара уй шифтига боқиб,

Зангори орзулар сўзлаб боламга.

"Шоирлик - шўрлилик" унвонин тақиб,

Нима қилиб бердим, сиздек онамга....

Кўз ёш кемасига айланди кўзим,

Кўнглим бамисоли дардли іамхона.

Қалтирар бўгзимда ягона сўзим,

Сизни йўқотишдан қўрқаман ... ОНА!

Соддадил онам-а, қалби гул онам.....

ДЎСТГА ТЎРТЛИКЛАР

Эй дўст!

Дунёда энг улуғ, дониш ким асли:

Юртини, халқини айлаган обод.

Ундан ҳам улуғи мен учун билсанг,

Ҳаёт йиғлатганда - малҳам бўлган зот!

* * *

Эй, дўст!

Ғунчани синдирма, гул бўлмоғи бор,

Ҳасадинг сездирма, дил ўлмоғи бор.

Сен "қақшатиб" юрган, сен "ёмон" деган,

Эртага... сендан пок, ҳур бўлмоғи бор...

* * *

Эй дўст!

Кўзлари чарақлаб турган одамзод,

Кўнгли қақшаганнинг ҳолин билмайди.

Хатоми, гуноҳми қилсангу қилгин,

Кўнгилни масхара қилиб бўлмайди...


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди