Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2012

Пазанда маслаҳати

БАЙРАМ ДАСТУРХОНИМИЗ ЧИРОЙЛИ БЎЛСИН

Ҳар бир аёл ўз оиласининг меҳрибон бекаси, қадрли инсони бўлиш билан бирга, лаззатли ва ранг-баранг таомлар тайёрлай оладиган қўли гул пазанда бўлиши ҳам зарурдир.

Айниқса, байрам кунларида, хонадонимизга меҳмон келганида уй бекасининг қай даражада пазанда эканлиги яққол кўриниб қолади. Шу боис, муҳтарама опа-сингилларимиз пазандаликнинг сир-асрорларини, нозик жиҳатларини пухта ўрганишга алоҳида эътибор берсалар нур устига нур бўлади.

Янги йил байрами ҳар бир оила учун қадрли, инсон қалбига яқин байрамдир. Ана шу байрам дастурхонининг тўкин, лаззатли таомлару пишириқларга бой бўлишига ҳаракат қилайлик. Зеро, гўзал дастурхон билан байрамимиз файзли ўтади, қолаверса, фарзандларимиз қувончига-қувонч қўшамиз. Бу шубҳасиз, ҳар биримизнинг қўлимиздан келади.

Янги йил барча хонадонларга қувонч ва шодлик олиб келсин. Дастурхонларимиз ҳамиша тўкин ва файзли бўлсин.

Севара ЮСУПОВА, Андижон шаҳридаги "Шуҳрат-люкс" ўқув марказининг пазандалик бўйича мутахассиси.

* * *

Қуйида байрам дастурхони учун айрим таомларни тайёрлаш тартиби билан сизларни таништирамиз:

"БАЙРАМ"САЛАТИ

Керакли масаллиқлар: Яримта қайнатилган товуқ, 3-4 та қайнатилган тухум, 0,5 банка яшил нўхат, 50-70 гр. пишлоқ, 1 бўлак саримсоқ пиёз, 2-3 ош қошиқ майонез, бир чимдим мурч. Таъбга кўра туз.

Тайёрланиши: Товуқ қайнатиб, пиширилиб олинади. У катта бўлмаган тўртбурчаклар шаклида тўғралади. Пишган тухумнинг оқи ва пишлоқ йирик қирғичдан чиқарилади. Товуқ гўшти, пишлоқ, тухум ҳамда яшил нўхат бирга аралаштирилади. Тухумнинг сариғи олиниб, майонез қўшилади. Майонезга саримсоқпиёз эзиб солинади. Озгина мурч ва таъбга кўра туз солинади. Майонез салат устига қуйилади.

"ҚОРҚИЗ" САЛАТИ

Керакли масаллиқлар: 1 та кичикроқ карам , 3 дона бодринг, 3 дона картошка, 5 та тухум, пишлоқ 150 гр. майонез 450 мл. укроп 1 боғ.

Карам майда хашак шаклида тўғралади. Тухум сувда қайнатиб пиширилади. Тухум оқ ва сариғи алоҳида қирғичдан чиқарилади. Бодринг, пишлоқ, қайнатилган картошка ва бошқа маҳсулотларнинг ҳаммаси (тухум оқи ва сариғидан ташқари) тўғралиб, каттароқ идишга солинади ва майонез билан аралаштирилади. Идишга солиб, усти тухумнинг оқи билан қопланади, унинг устидан эса тухум сариғи сепилади.

МАРМЕЛАДЛИ ГЛАЗУРЬ

Керакли масаллиқлар: Бир стакан шакар, 1 стакан сув, 2 чимдим лимон кислотаси, 1 ош қошиқ желатин, ичимлик ранг, эссенция.

Тайёрланиши: Сирли идишга сув билан шакар солиб, қайнатасиз. 5 дақиқадан кейин оловдан олиб, унга желатин қўшасиз. Желатинни ишлатишдан аввал 3 ош қошиқ иссиқ сувга бўктириб қўйсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Кейин озгина ичимлик ранг, лимон кислотаси солиб, аралаштирасиз. Охирида исталган эссенция солишингиз мумкин ва совутиб олиб қўясиз.

Тайёр бўлган мармеладли глазурни турли пишириқлар пиширишда орасига солишингиз мумкин.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди