Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 05.01.2012

ДАВРА СУXБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Аёллар Кенгаши республика жамоат бирлашмаси Андижон вилоят филиали ҳамда "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими ҳамкорлигида "Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда "Нуроний" жамғармасининг бир гуруҳ вакиллари, маҳалла маслаҳатчилари, отинойилар иштирок этдилар.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар бугунги кунда оилаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш зарурлиги ҳақида гапириб, хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини айтиб ўтди.

Тадбир сўнггида вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Ёқубова сўзга чиқиб, оилалар мустаҳкамлиги ва тўкинлигини таъминлаш учун хотин-қизлар аввало, ўз ҳуқуқ ва бурчларини мукаммал билишлари муҳим эканлиги ҳақида гапирди ва бир гуруҳ фаол аёлларни эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Тадбирдан сўнг байрам қатнашчилари "Ҳамкор" халқаро бизнес марказида бўлиб, марказдаги ишлар билан яқиндан танишдилар.

Р.ЖУМАНИЁЗОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди