"КЕЛАЖАК ОВОЗИ"НИНГ ҒОЛИБЛАРИ
Пойтахтимиздаги Ёшлар ижодиёти саройида "Келажак овози" республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
"Ўзбекистон маданияти ва санъати Форуми" жамғармаси ва "Камолот" ЁИҲ томонидан ўтказилаётган мазкур лойиҳанинг 2011 йилдаги республика боқичида 39 нафар андижонлик ёшлар иштирок этди. Шундан тўрт киши ўз номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди. Андижон машинасозлик институтининг 4-бос-қич студенти Файзулло Абдуллаев техник лойиҳалар, "Олтинкўл" газетаси мухбири Зилола Турсунбоева публи-цистика, Андижон санъат коллежи ўқувчиси Беҳзод Кенжаев тасвирий санъат ҳамда Тошкент миллий рассомчилик ва дизайн институти талабаси Беҳзод Турдиев амалий санъат йўналишларида ғолиб бўлдилар.
Уз мухбиримиз.
|