Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 05.01.2012

ФЕРМЕР АЁЛЛАРИМИЗ

Уста пиллакор

Бўз туманида айни пайтда 19 та пиллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади. Уларнинг учтасига аёллар раҳбарлик қилади. Сайёрахон Исмонова эса ана шу раҳбар аёлларнинг энг илғоридир.

Сайёрахон Исмонова пиллачилик соҳасига болалигидан қизиқиб қолган. У 1963 йилда Шаҳрихон туманида туғилди. Тумандаги мактабда ўқиди. Отаси Эргашбой ака, онаси Эътиборхон опалар оиладаги 5 фарзандни пешона тери, ҳалол меҳнат эвазига боқиб, тарбия қилдилар. Фарзандлар турли касб ва ҳунарларни эгаллаб, бири педагог, иккинчиси ҳайдовчи, бири шифокору яна бири савдо соҳасини танлади. Аммо Сайёрахон ҳеч бирига касбдош бўлмади. У уста пиллакор бўлиб маҳаллада донг таратган онасининг ортидан борди. Гарчи пилла боқишнинг ўзига яраша заҳмати, машаққати бўлса-да, гашти ҳам бўларди. Режани бажариш, давлатга пилла топшириб, озми-кўпми хирмонга ҳисса қўшишнинг гашти бўлакча, албатта.

Сайёрахон Исмонова Наманган қишлоқ хўжалик техникумининг ипакчи-аграном факультетини тугатиб, ана шу соҳада иш фаолиятини бошлади. Тақдир тақозоси билан Бўз туманига оилавий кўчиб келишди. Туман пиллачилик давлат корхонасида ишлади. Айни пайтда эса мазкур корхонада аграном бўлиб меҳнат қилмоқда.

- Мустақиликдан кейин фермер аёлларимизга ҳам кенг йўл очилди,- дейди Сайёрахон. - Шунинг учун мен ҳам пиллачиликка ихтисослашган "Сайёрахон хон адраси" фермер хўжалигини ташкил этдим. 2 гектар ер олдим. Унга 5000 туп 2 ёшли тут кўчатларидан ўтқазилди. Бу тут кўчатлари ҳозир етилиб қолди.

Дастлабки йили пилла қурти олиб, мавсумда астойдил тер тўкишга тўғри келди. Ҳартугал, тажрибаларим самараси ўлароқ, режани ортиғи билан адо этдим. 2009 йили эса яна 5 гектар ер майдони қўшиб берилди. Энди иш қизигандан қизиди. Шундай бўлса-да, ҳар йили белгиланган режани ортиғи билан адо этмоқдаман. Мавсумда Фотимахон Хонбобоева, Баҳром Тўйчиев, Анваржон Усмонов, Умид Абдуллаевлар тут кўчатларини парваришлаш ва етиштиришда яқиндан ёрдам берадилар.

Уста пиллакорнинг келжакдаги режаси улкан. Хўжалигида пиллахона қуриш, пиллани қайта ишлашни йўлга қўйишни ўз олдига мақсад қилган. Шунда иқтисодий манфаатдорлик янада ортади, иш енгиллашади.

Сайёрахон оилада яхшигина уй бекасидир. Турмуш ўртоғи Анваржон ака Бўз педагогика коллежида ишлайди. Фарзандлари - Жаҳонгир, Жамилахон, Ҳуршидахонлар турли соҳа вакилларидир. Шунингдек, қаҳрамонимиз 4 нафар шириндан-шакар набираларнинг бувижониси.

Инсон бир соҳада узоқ йил ишласа ёки бирор мақсад йўлида тер тўкса, бир кун келиб у халқ орасида ҳурмат-эътиборга, мавқега эга бўлиши шубҳасиз. Биз буни қаҳрамонимиз, уста пиллакор Сайёрахон Исмонова мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин.

Улуғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди