Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 05.01.2012

ҚАТРА

Дил ва тил

Дил! Ўта сабрли, гўёки унинг тўрт фасли бордай. Баҳорида умидли, ёзда шодликка тўла, кузида заъфарон, қишда қайғуга ҳамоҳанг...

Дил! Шундай нарсаки, уни баҳор майсаларидай яшнатиш, меҳр ила шодликка тўлдириш мумкин. Фақат бунга анча вақт ва ҳаракат керак бўлади. Аммо... Аммо кузга ўхшаб умидсизлантириш, қаҳратон қиш сингари батамом қайғуга кўмиш осон. Бунинг учун икки сония кифоя. Чунки дил жуда нозик ва хокисор...

Тил! Ўта шошқалоқ. Унинг ҳам тўрт фасли бордай. Баҳорида ширин сўзлар, ёзда қувонтиради. Лекин... лекин у ҳам кузида дилни қайғуга солиш, қишида эса бутунлай адо қилиш қудратига эга.

Гоҳида уларнинг фасллари ўрин кутмайдилар. Баъзида қишдан сўнг ёз келади, баҳор бўла туриб, бир зумда хазонли кузга айланади. Кўпинча тил туфайли дил озор чекади.

Дил ва тил бамисли эгизак. Тил шўх, беқарор, дил эса камтар ва хокисор...

Нурилло ТЎХТАСИНОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди