Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 05.01.2012

Оппоқ қорлар соғинчи

Қиш...Бу фасл инсон ҳаётининг қиёсий кўринишидир. Қиш фасли ўйчан бўлиб, умрнинг теран фасли ҳисобланади. У ўзида бироз махзунлик манзараларини очиб беради.

Табиатнинг покликка бурканган оппоқ либоси биллур каби кўзни қамаштириб, инсонга ажойиб ҳузур бахш этади.

Қалб ҳислатларига тўла бир пайтда жонга ородир унинг қорлари. Дардман кўнгилларга малҳам унинг учқун қорлари. Қишдадир, ингроқи дарахтларнинг маъюслик саси. Сирпанчиқ учаётган бир тўп болаларнинг шодон қийқириғи...

Бу кун умид кўзларимиз унинг раҳмати аталмиш соғинч қорларига нигорон. Умидли қалбларимиз "Ана, оппоқ қор учқунламоқда" демоқ учун хамон шай турибди. Чунки биз ўша оппоқ қорларни соғинч билан кутамиз. Уни кўрмоқ истагида бир олам қувонч билан ташқарига отиламиз.

Ана, оппоқ қорлар, кўнгилларни шодон айлагувчи оппоқ қорлар учқунламоқда. Уларга боқиб "Ёғавер соғинч қорлари. Сен ризқ-рўзимиз бўлган азиз неъматларнинг мўл-кўлчилик сабабчисисан" деймиз.

Чунки сен биз кутган оппоқ қорлар-соғинчимизсан.

Илҳомжон ТОЖИБОЕВ,

Бўз тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди