Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 05.01.2012

Ўғирликнинг ўчмас доғи

Инсонлар ўзларига берилган қимматли умрларини беҳуда ишлар билан ўтказишлари дуруст эмас, албатта.

Лекин орамизда баъзи бир одамлар борки, вақтларини зое кетказиб, қимматли умрларини гуноҳ ишларга сарф этадилар. Маст қилувчи ичимликларни ичиб, талончилик, бузғунчилик ва ўғирликка қўл урадилар. Юзларидан ҳаё пардаси кўтарилиб, ор-номусдан айриладилар.

Бир куни Бойлик, Илм ва Ор-номус учрашиб қолишибди. Бойлик айтибди: "Агар мен йўқолиб қолсам, масжид ва мадрасалардан изланглар". "Агар мен йўқолиб қолсам, - дебди Ор-номус, - излаб, овора бўлманглар, ҳеч қаердан тополмайсизлар..."

Дарҳақиқат, ор-номусидан айрилиб, шаънига доғ туширган инсонлар аввалги мартабаси-ю, мавқеини тиклаб олишлари даргумон. Бу уларнинг ҳаётида бир умр қора доғ бўлиб қолади. Айниқса, ўғрилик қилиб қўлга тушган инсондан ҳамма қочади. Ўғри деган ном тавқи лаънатдек ҳамиша унинг исмига тақалади. Ҳамма тинч, фароғатда яшаса, ўғри доимо ҳавфда, изтиробда, пана-пастқамда умр кечиради. Унинг ёмонлигидан одамлар нотинч бўлади.

Ундайлар ҳақида Расули Акрам (с.а.в.) дебдурлар: "Қиёмат кунида одамларнинг энг паст даражалиси дунёда одамлар унинг ёмонлигидан нотинч бўлган кишидир". Бошқа бир Ҳадисда эса: "Мўминларнинг молини ноҳақ ўзлаштирадиган кишилар Қиёмат кунида дўзахга тушурлар" дейилган.

Мўмин киши Аллоҳ таоло тақсим қилган нарсага рози бўлмоғи керак. Ўтмишда шариат қоидаларига биноан ўғрининг қўли кесилган. Парвардигор ўз каломида дебдур: "Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қўлларини кесинглар" ("Моида" сураси, 38-оят).

Абу Лайс Ас-Самарқандий ҳазратларининг "Танбеҳул ғофилийн" асарида бу ҳақда қуйидаги жумлаларни ўқиш мумкин: "Ким ўн дирҳам ўғирласа, унинг қўли кесилади. Мусулмон кишининг қўли ўн дирҳамнинг ҳурматидан эмас, балки икки иш сабабидан кесилади: мўминлар ҳаётини оёқ-ости қилгани ва Аллоҳ тақсим қилган нарсага рози бўлмагани учун. У бошқанинг молига кўз олайтирди. Тангри таоло унинг қилган иши сабабли жазо сифатида ва Яратганнинг бошқа тақсимотига рози бўлмайдиганларга ибрат учун кесишга буюрди".

Босқинчилик қилиб, бировларнинг қонини тўкиб, молини талаётган ёки пайт пойлаб ўғирлик қилган кишилар ўзларини мўмин деб аташга ҳақлари йўқ. Чунки Ислом дини кишиларни иймон ва инсофга чорлаб, уларни ҳаромдан, бузғунчиликдан қайтаради.

Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) марҳамат қилиб дебдурлар: "Мўмин одамни сўкиш - фосиқлик, ўлдириш - кофирликдир. Унинг моли ҳурмати - қонининг ҳурмати кабидир, яъни, қонини тўкиш қандай ҳаром бўлса, молини олиш ҳам шундай ҳаромдир". Расули Акрам (с.а.в.) яна бир Ҳадисда: "Ўғирлик - катта гуноҳ. Хатто, ўғирланган молни билиб туриб сотиб олган одам ҳам шу гуноҳга баробар шерикдир", - деб марҳамат қилибдур.

Донишмандлар дебдурлар: "Ҳар ким алам ва ситам дарахтини экса, уқубат ва азоб мевасини териб олади".

...Бир ҳикоятда шундай ёзилади: " Бир дарвеш бор эди. У ҳушфеъл, одобли ва доно бўлгани учун уни Донодил дер эдилар. Кунлардан бир кун Донодил Макка зиёратига йўл олади. Йўлда бир неча ўғри бос-қинчилар унинг мол-дунёси кўп бўлса керак, деб ўйлаб, йўлини тўсдилар. Шунда Донодил деди: "Менда мол-дунё йўқ. Йўлга олган кўрпа-тўшагим бор, холос. Истасангиз, мана, олинг. Лекин мени саломат қолдиринг, орзумга етай".

Ўғрилар унинг сўзига эътибор бермай, ўлдириш учун қилич яланғочладилар. Донодил саросимага тушиб, атрофга аланглади. Шу вақт тепаларида учиб бораётган бир тўда ёввойи ўрдакларга кўзи тушди. Донодил уларга қараб деди: "Эй, ўрдаклар, бу биёбонда ситамкорлар қўлига тушдим. Сизлар менинг ҳолимга гувоҳлик бериб, бу одамларнинг жазосини бе-ринглар".

Лекин ўғрилар уни мазаҳ қилиб, кулиб ўлдирдилар... Донодилнинг ўлганлиги ҳақидаги хабар шаҳар аҳлининг қулоғига етди. Улар қотилларни излай бошладилар.

Бир куни одамлар намоз ўқигани масжидга йиғилдилар. Бир бурчакда Донодилнинг қотиллари - ўғрилар ҳам ўтирган эди. Ногоҳ осмондан бир тўда ёввойи ўрдаклар учиб келиб, чуғурлашиб, ўғрилар бошида айланишди. Шу вақт ўғрилардан бири истеҳзо билан ёнидаги шеригига деди: "Булар Донодилнинг ҳунини талаб қилмоқдалар".

Бу гапни эшитган киши ёнидаги ҳамроҳига, у эса яна бошқасига айтди. Шундай қилиб бу хабар шаҳар ҳокимининг қулоғига етди. Дарҳол ўғриларни ушлаб жазоладилар.

...Ўғирлик, талончилик билан шуғулланган кишилар охиратда хору-зор бўладилар. Аллоҳ барчамизни бундай залолат-у қабоҳатдан ўзи асрасин.

Лолахон ТОЖИМИРЗА ҳожи қизи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди