Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 05.01.2012

ОИЛА ХУСУСИДА ФИКР

Мен учун эрнинг далдаси энг муҳим

Оиланинг мустаҳкам бўлиши айни даврда жуда кўп мамлакатларда муҳим масалалардан бири бўлиб турибди.

Бинобарин, бу муаммо ечими борасида ҳар бир оила ўзича фикр юритмоқда ҳам. Қуйида россиялик спорт юлдузларидан бири, муз устида учиш бўйича олимпиада чемпиони Татьяна Тотьмянинанинг оиладаги айрим масалалар хусусидаги мулоҳазалари билан танишасиз.

***

Муз устида учиш Европадаги кўп мамлакатларда бўлганидек, Россияда ҳам спортнинг эл севган ва энг жозибали турларидан бири сифатида ривож топган. Бу борада шуғулланаётган спортчилар якка ҳолда ва жуфтликда машқ қилиб катта ютуқларга эришганлар. Уларнинг бир қанчаси жаҳон миқёсидаги мусобақалар ҳамда олимпиада ўйинларида муваффақиятли иштирок этмоқдалар.

- Бироқ, тақдир тақозоси билан маълум вақт даволанишимга тўғри келди. Соғайиб чиққанимдан кейин, яна, катта спортга қайтмоқчи бўлдим. Аммо муз устида учиш федерацияси мени моддий қўллаб-қувватламади. Мен учун оғир ўша дамларда спорт устаси Алексей Ягудин менга руҳий мададкор бўлди...

Алексей Ягудин ўша даврда Татьянага ўз дилрозини айтиб, оила қуришга таклиф қилганди. Татьяна бу таклифни қабул қилгач, яқин дўстлар даврасидаги мўъжаз зиёфатдан сўнг бирга яшай бошлаганлар. Ҳозир уларнинг беш яшарлик қизлари бор. Татьяна қизига меҳрибон она бўлиб уни дуркун ўстирмоқда.

Татьянада кескин характер бор эди. Дугоналари баъзан "Бу характеринг билан қандай оила қураркансан?" деб шубҳаланишарди. Татьяна дугоналарини лол қолдириб, аҳил оила қурди ва ўз оиласининг мулойим, ширинсўз бекаси бўлиб қолди.

- Оила шундай мўъжизали қўрғон эканки, - дейди Татьяна эндиликда, - бу қўрғон эгаларининг характерларини ҳам бир-бирларига мослаб ўзгартириб юбораркан. Мен энди оилада кучли аёл эмас, балки оқила ва тадбиркор жуфт бўлишга ҳаракат қилаётирман. Шундай бўлсам, оиладаги жуфтим Алексейнинг меҳрини тўла қозона олар эканман. Эр - оиланинг бош таянчи, деб бежиз айтишмас экан. Алексей оиланинг барча муаммоларини ҳал этувчи қалқон бўлиб қолди. Турмуш қурган пайтимизда Алексей дабдабали тўй қилишга ҳаракат бошлаган эди. Мен "бундай тўй - ортиқча ҳаражат ва мақтанчоқлик" деб кўнмагандим. Аввал бу фикримга қўшилмай, ҳайрон бўлганди. Энди эса "тўғри айтган экансан" деб алқайди.

- Қизимиз гўдак пайтида ярим йилдан кўпроқ вақт уйда ўтирдим, - дея гапларини давом эттиради Татьяна. - Фарзандингни ўзинг парваришлаб, эр ишдан қайтганда кутиб олишнинг ҳам гашти бор экан. Аммо доимий уй бекаси бўлиш ҳам осон эмас. Шу боис, қизчамизни боғчага бериб, ўзимга муносиб ишга чиқиб кетдим. Ишлаб, оила сарф-ҳаражати учун камтарин улуш қўшиш ҳам ёмон эмас, деб ўйлайман.

Ўзлари спорт юлдузи бўлган Алексей ва Татьяна фарзандининг улғайганда ота-онаси йўлидан боришини хоҳлашмайди. Уларнинг фикрича, спортдаги муваффақиятлар узоққа бормайди. Шунинг учун қизни ёшлигидан ўқишга қизиқтириш, унинг серқирра олий таълим олишига кўмаклашиш, мусиқий билимдан хабардор қилиш тарафдори бўлиб турибдилар. "Қизимиз муз устида учишни ўз ҳузури ва умумий жисмоний тайёргарлиги учун ўрганса бас", - дейди Татьяна.

Бу хоҳишнинг натижасини эса келажак кўрсатади.

Рус тилидан М.НОРХЎЖАЕВ таржимаси.

Суратда: муз устида учиш бўйича олимпиада чемпиони Татьяна Тотьмянина.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди