Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 05.01.2012

Пазанда маслаҳати

ҚИЙМАЛИ ТАОМ

Керакли масаллиқлар: 250 гр. гуруч, 500 гр. қийма, 2 дона пиёз, 150 гр. ўсимлик мойи, 3 дона тухум, 100 гр. майонез, туз ва мурч таъбга кўра.

Тайёрланиши: Доғ бўлган ёғда майда тўғралган пиёзни жазлайсиз. Устидан қиймани солиб, қовуришда давом этасиз. 5 дақиқадан сўнг тузини ростлаб, сувда қайнатилиб пиширилган гуручни солиб, аралаштирасиз. Кейин устидан тухумни чақиб, қозон устини ёпасиз. 20 дақиқа давомида димлаб қўясиз.

Тайёр бўлган таомни дастурхонга тортишдан аввал, устига майонез қуясиз.

ТУХУМЛИ РУЛЕТ

Керакли масаллиқлар: 3 дона тухум, 2 дона сосиска, 1 дона сабзи, 1 боғ кўк пиёз, 100 гр. ўсимлик мойи.

Тайёрланиши: Тухумни лаганга солиб, аралаштирасиз. Сўнг таъбга қараб туз соласиз. Сосиска билан сабзини тўртбурчак шаклда, кўк пиёзни эса майда қилиб тўғраб оласиз. Унга озгина ўсимлик ёғи қуйиб, ҳамма масаллиқни тухум билан яхшилаб аралаштирасиз.

Қизиган товага оз миқдорда доғ бўлган ўсимлик мойи қуйиб, тайёр масаллиқни соласиз ва уни рулет шаклида ўрайсиз. Пишган рулетли тухумни кўкатлар билан безатилган ҳолда дастурхонга тортасиз.

"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди