Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 05.01.2012

"01" ОГОҲЛАНТИРАДИ

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ!

Олов тилсиз ёв, деб бежиз айтишмайди. Оловга нисбатан озгина бепарволик, лоқайдлик йиллар давомида қилинган меҳнат ва машаққатлар билан барпо этилган уй-жой, мол-мулкни бир зумда ёндириб, кулга айлантиради.

Бундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш борасида вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги Бош-қармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан халқ хўжалиги масканларида, аҳоли хонадонларида олиб борилаётган профилактик-тушунтириш ишлари, кўрилаётган чораларга қарамасдан фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмасликлари, эҳтиётсизликлари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга бўлган бепарволиклари, электр жиҳозлари ва турли хилдаги иситиш печларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузишлари оқибатида 2011 йилда вилоятимиз ҳудудида 995 та ёнғин ҳодисаси содир бўлди. Ёнғинлар натижасида 53 нафар инсон куйиш тан жароҳатини олиб, шифохонага ётқизилган ва 14 нафар фуқаро ҳаётдан бевақт кўз юмган.

АЗИЗ ҲАМЮРТЛАР!

Хонадонларингизда носоз ва ностандарт газ ва электр иситиш воситаларидан, шунингдек, газ тармоғига резина шланглар улаб фойдаланманг, уй ёки хона ичида газ ҳидини сезсангиз, гугурт чақманг, электр чироғини ёқманг, зудлик билан эшик ва деразаларни очиб, хонани шамоллатинг. Сўнг газ идорасига хабар қилинг. Ёниб турган шам ва очиқ оловни назоратсиз қолдирманг, яшаш уйининг том қисмига қуруқ хашакларни босиб қўйилишига ҳамда ёш болаларни гугурт ва олов билан ўйнашига йўл қўйманг.

Шундагина Сизнинг хонадонингизда хотиржамлик ҳукмрон бўлади.

Эркинжон ЖАББОРОВ,

вилоят ИИБ ЁХБ катта

муҳандиси, майор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди